Пресс-тур Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Пресс-тур ўтказилди


 Бугун “Оқдарё овози” газетаси журналистлари томонидан Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Пресс-тур ўтказилди.
  Тадбирда туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, капитан Шохрух Махмудов пресс-тур иштирокчиларини дастлаб туман фавқулодда вазиятлар бўлимида фаолият кўрсатаётган ишчи-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирди. Шунингдек, туманда ёнғинлар ва ёниш-портлаш билан боғлиқ бошқа техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат назоратини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди:
 -  2024 йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида Давлат ёнғин назорати органлари томонидан туман ҳудудидаги иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида ҳамда аҳоли яшаш жойларида ёнғинларни, уларда фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатларини олдини олиш борасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: Рўйхатга олинган 847 та корхона ва ташкилотларнинг 150 тасида режали тартибда текширишлар ўтказилди. Шунингдек, тунги вақтда инсонлар қоладиган объектларда 109 маротаба тунги текширувлар ҳамда 140 маротаба тезкор текширувлар, бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп одамлар бўладиган 16 та тадбиркорлик субъектларида профилактика тадбирлари ҳамда 49 та тадбиркорлик субъектларга тегишли объектларда текширувларни електрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида текширув ўтказилди.
   Пресс-тур иштирокчилари тадбир давомида туман фавқулодда вазиятлар бўлими масъулларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишиб, батафсил маъумотларга эга бўлдилар.