"ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ" ОЙЛИГИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК

Жорий йилнинг 1 апрелидан 1 майига қадар ўтказилаётган "Фуқаро муҳофазаси" ойлиги давомида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан  профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. 
Туманда "Фуқаро мухофазаси" ойлигини ўтказилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш давомида ёнғинларни олдини олиш борасида тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш мақсадида 10 хил турдаги 5000 дона эслатмалар ишлаб чиқилиб, тумандаги коллежлар, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, маҳаллалар, шифохоналар, корхона ва ташкилотлар ҳамда фуқаролар кўп тўпланадиган жойларга яъни, бозорлар хамда автошоҳбекатларда тарқатилмоқда. 
Жумладан, "Фуқаро муҳофазаси" ойлиги давомида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳузурида тегишли ташкилот ва идоралар вакилларидан иборат таркибда штаб ташкил этиш ва "Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги" давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилган ҳолда тегишлилигича вилоят, туман комиссиясиига ҳамда Республика штабига киритиб борилишини йўлга қўйиш;
- туман ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё, сойлар, каналлар ҳамда аҳоли пунктларидаги ариқлар ва бошқа ирригация тизимларининг ҳолатини ўрганиш, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш; 
- мавсум давомида сел оқимлари ва сув тошқинларини вилоят ҳудудидан беталофат ўтказиб юбориш бўйича барча ички ариқлар, зовурлар ва каналларни тозалаш, тадбирлари олиб бориш ва назорат қилиш;
- фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва содир бўлганда тўғри ҳаракатланишни тарғиб этувчи мавзуларда кўргазмали ташвиқот материаллари (плакатлар, буклетлар, эслатмалар ва ҳ.з.)ни чоп этиш, аҳолига тарқатиш ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларга ўрнатиш;
- туман ҳудудидаги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси бўйича комплекс профилактик чора-тадбирлар амалга ошириш;
- туман аҳолисининг барча қатламлари ўртасида фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш ва уларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш бўйича кенг кўламдаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиш вазифалари белгиланиб, туман ҳудудидаги деҳқон бозорлари радио тармоқлари орқали радио эшиттиришлар уюштирилиши, шу билан бир қаторда маҳаллаларда фуқаролар иштирокида, халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида, мактабгача таълим муассасаларда ўқувчи, тарбиячилар ва тиббиёт ходимлари иштирокида учрашувлар ўтказилиши белгиланган. 
Туман халқ хўжалиги масканларида ва аҳоли истиқомат қиладиган фуқаролар хонадонларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил этиш, телеведиение ва радио орқали омма орасида ёритиш, вилоят телерадиокомпаниясида туркум телекўрсатувлар ва видеороликлар тайёрланиб, кенг оммага етказилиши асосий мақсад этиб белгиланган.
Норбек САЙДАНОВ,
туман Фавқулодда вазиятлар бўлими  
Фавқулодда вазиятларда давлат тизими ва 
фуқаро муҳофазаси бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант.