суд ва ҳаёт

Суд залидан

ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ

Судланувчи Амир Шокиров (исми шарифи ўзгартирилган)1994 йилда туманимиздаги Мустақиллик маҳалласида туғилган, вақтинча ишсиз. У 2020 йил 21 сентябрь куни соат 1:00 лар атрофида яқин таниши  Р.П.нинг номида бўлган "Дамас"  автомашинасини бошқариш ҳуқуқини берувчи бирор-бир ҳужжатларсиз Лойиш шаҳарчаси, Амир Темур кўчаси ҳудудидан ўтувчи 4Р 58 А автомобиль йўлидан бошқариб бориб, амалдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг талабларини қўпол равишда бузилишига сабабчи бўлади. Ушбу йўлнинг қарама-қарши ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Фаёз Аслиевнинг бошқарувида бўлган "Дамас" русумли автомашинасининг олд ўнг томон қисмига тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилади. Натижада "Дамас" автомашинасининг олд ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган Д.Ф. га нисбатан "ўртача оғирликдаги тан жароҳати" ва Ф.Аслиевнинг бошқарувида бўлган "Дамас" автомашинасига 18.001.520 сўм моддий зарар етказилишига сабабчи бўлган.

Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Амир Шокиров ўзининг кўрсатувида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у ҳозирда бирор-бир жойда ишламаслигини, транспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам олмаганлигини, лекин транспорт воситаларини бошқаришни билишини, у билан бир маҳаллада истиқомат қилиб келувчи Д.Ф.ни кўп йиллардан буён танишини, у билан муносабатлари яхши бўлганлигини, бирор-бир масала юзасидан у билан низога бормаганлигини билдирди. 

2020 йил 20 сентябрь куни соат 20:00 лар атрофида яшаш уйида, оила аъзолари билан ўтирган вақтида, таниши Фаёз унга қўнғироқ қилиб, Лойиш шаҳарчасида жойлашган "Авангард" номли ошхонада ўтириб, ошхонада ўтирган вақти спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги сабабли ўзи бошқариб келган "Дамас" автомашинасини бошқара олмаслигини, шу сабабли унинг ёнига келиб, автомашинани бошқариб яшаш   уйига ташлаб қўйишини айтади. Фаёз илтимос қилганлиги сабабли у ўтирган "Авангард" номли чойхонага борганлигини, Фаёз ҳақиқатдан ҳам спиртли ичимликлар истеъмол қилиб маст бўлиб қолганлигини, шу вақти у унга ўзи бошқариб келган "Дамас" русумли автомашинани калитини бериб яшаш уйига ташлаб қўйишини айтади. У "Дамас" русумли автомашинани бошқариб, Лойиш шаҳарчаси, А.Темур кўчасининг ўнг четки қисмида жойлашган тунги барнинг ёнига борганлигини, сўнг Фаёз БАРга ҳам кирамиз деб туриб олади. Амир автомашинани йўлнинг четки қисмига тўхтатади ва иккаласи БАРга кириб ўтиришади, ўтирган вақтида Фаёз эҳтиётсизлик қилиб, унинг уст-бошига спиртли ичимлиги тўкиб юборганда шими ҳўл бўлиб қолганлиги сабабли тунги БАРдан чиқиб "Дамас" автомашинасини бошқариб яшаш уйига келади ва шимини алмаштириб, Фаёзни ёнига бориш учун автомашинани бошқариб йўлга чиқади. Автомашинани бошқариб, А.Темур кўчасининг ўнг томон йўналишидан  кетаётганида унинг қарама-қарши йўналишидан "Дамас" русумли автомашинаси ҳаракатланиб келаётганлигини кўради ва автомашина ҳаракатланиб келиши жараёнида унинг йўналишида ҳам, ўзининг йўналишида ҳам ҳаракатланиб келаётганлиги сабабли ушбу автомашина билан тўқнашиб кетмаслик учун А.Темур кўчасининг тартибга солинмаган чорраҳасидан "Зарафшон" кўчасига қай-рилмоқчи бўлади. Шу пайт "Матиз" русумли автомашинасининг ўнг томон қисмидан эмас балки, "Дамас" русумли автомашинасининг ҳаракат йўналиши бўлган чап томон қисмидан ҳаракатланиб ўтиб кетмоқчи бўлган вақтида олд томонидан ўзининг йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Дамас" русумли автомашинасининг олд ўнг томон қисми билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир қилади.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси сабабли "Дамас" автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган Д.Ф. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилганлигини, унинг ўзи ҳам йўл-транспорт ҳодисаси сабабли соғлиги ёмонлашиб қолганлиги сабабли яшаш уйига келади. Шу куни Фаёзнинг   синглиси Раҳима келиб "Дамас" русумли автомашинасини у бошқариб келаётганлиги тўғрисида кўрсатма берганлигини, унга автомашинани бошқаришни Фаёз берганлигини, ҳозирги кунда қилмишининг оқибатини тушуниб етганлигини, суддан унга нисбатан қонуний енгиллик беришликни билдириб баёнот берди.

Судланувчи Амир Шокиров ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб баён қилган кўргазмасидан ташқари, унинг айби суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг кўргазмалари билан ҳам тўлиқ исботланди.

Суд, судланувчи Амир Шокировга нисбатан қўшимча жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиб, судланувчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, мазкур йўл транспорт ҳодисасини содир этилишига сабабчи бўлганлигини ҳисобга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 45-моддасини тадбиқ этиб, қўшимча жазо тариқасида муайян ҳуқуқдан, яъни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишликни лозим деб топди.

Судланувчи Амир Шокировга Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддасининг 1-қисми билан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига асосан қўшимча жазо тариқасида 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.


И.ДОНИЁРОВ,

жиноят ишлари бўйича 

                          туман судининг

                                                    раиси.