Фирибгарликнинг пайи қирқилди

Ж.Алланазаров хавфли рецидивист бўла туриб, такроран алдаш ёки ишончни суи-истеъмол қилиш йўли билан, компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни ўз олдига мақсад қилиб олди. 2023 йил 27 февраль куни интернетнинг телеграмм мессенжерида "Муҳаммаджонга ёрдам" номли ижтимоий гуруҳда берилган эълон юзасидан Ш.М.га тегишли бўлган пластик картасига ўзини гўёки катта миқдорда пулларни ёрдам тариқасида ўтказиб беришлигини айтиб, бунинг учун "Cliс" иловаси орқали пулларни *880# сўровини териб қабул қилиб олиши кераклигини маълум қилади. Алдаб, пул жўнатиш сўровини юбориш ўрнига пул сўраш сўровини юбориб, Ш.М.нинг пластик картасидан 2.121.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритишга эришиб, берган ваъдасини бажармай, қўлга киритган пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Суд, судланувчи Алланазаров Жамшиднинг содир этган жиноятини қасддан содир этилган оғир жиноят деб ҳисоблаб, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, унинг илгари қасддан жиноят содир этиб судлангандан сўнг яна қасддан янги жиноят содир этганлиги ва жиноятни ғаразли ниятларда содир қилганлигини жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат деб топади.
Судланувчи Алланазаров Жамшидга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг "б,г" бандлари билан ЖК 57-моддасини қўллаб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ғ.Саддинов,
туман прокурори ёрдамчиси,
3-даражали юрист.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00

Инсон ва қонун
- 01 фев, 13:48