Ўқишга киритмоқчи бўлган фирибгарлар фош этилди

"Бобур" исмли шахс унга бир неча йиллардан буён айнан ўқишга киритиш билан шуғулланиб келаётганлигини, асосан Тиббиёт Академияси ҳамда Юридик университетга 100 фоиз бирон-бир тўсиқ ва муаммоларсиз киритиб беришлигини ишонтиради. Шунда улар қизиқиб ундан ўқишга киритиш тартиби қандай бўлишлигини сўрайди. "Бобур" эса уларга жами 10.000 АҚШ доллари эвазига киритиб беришини, ўқишга киритиш тартиби бўйича олинган пуллардан бир қисмини ўзига ўхшаган тест марказида ишловчи танишига беришлигини айтади. Лекин у тест марказида ишловчи танишининг исм-шарифи ва бошқа маълумотлар ҳақида айтмайди. Шунингдек, имтиҳонлардан олдин тайёргарлик кўришлигини яна қандай қилиб тест вариантларини ечишни, кейин эса ечилган тест вариантларини олиб кириб беришлигини ҳам уқтиради. Ундан қандай қилиб айнан ечилган тест вариантларини олиб кириб беришини сўраганларида, у тест синовлари бўлиб ўтадиган куни у каби тест марказида ишловчи таниши олиб кириб беришини айтиб тушунтиради. Бундан ташқари, ўша "Бобур" исмли шахс тест марказида ишлаб келаётган вақтидан бошлаб, 200 нафарга яқин йигит ва қизларни бирон-бир муаммосиз ўқишга киритиб қўйганлигини, улар ҳозирда ўқиб келаётганликларини ҳам айтиб беради. Шунда Р.Ш. ва унинг таниши ушбу нарх жуда қиммат эканлигини айтиб нарх борасида бироз тортиша бошлашади. Охири ўзаро савдолашиб, жами 7.000 АҚШ доллари эвазига киритиб беришга келишиб олишади.
Лекин, Р.Ш. ва М.М.лар "Бобур" ва "Халил" исмли шахсларнинг олдидан чиқиб кетишар экан, Самарқанд шаҳрига келган вақтларидаёқ ўша "Халил" ва "Бобур" исм-ли шахслар улардан алдов йўллари билан пул маблағларини олиш ниятида эканликларини билиб қолишган эди. Шу боисдан ҳам 2021 йил 26 июнь куни Р.Ш. таниши билан биргаликда Самарқанд вилоят ИИБ ходимларига бўлиб ўтган ҳолатни тўлиқ айтиб тушунтириб беришади.
Шундан сўнг фуқаролар М.М.ва Р.Ш.нинг аризалари асосида, 2021 йил 26 июнь куни соат 14:00 лар чамасида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚКББ ҳамда Самарқанд вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчаси, А.Темур кўчасида жойлашган ўқув маркази раҳбари "Бобур" ўзи ишлайдиган марказдаги ўзининг хонасида фуқаро Р.Ш.ни Тошкент Давлат Тиббиёт Академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан келишилган, 73.954.720 сўмга тенг бўлган (25.06.2021 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан 1 АҚШ доллари сўмга нисбатан қиймати 10.564.96 сўм белгилаган) кимёвий ишлов берилган 7.000 АҚШ долларини Р.Ш.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Судланувчи Баҳромов Бобур (исми-шарифи ўзгартирилган) Оқдарё тумани Ло-йиш шаҳарчаси А.Темур номли кўчасида жойлашган ўқув марказларининг бирида раҳбар бўлиб ишлаб келар эди. У ушбу ўқув марказида олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун тайёрланаётган, ўзининг таниши "Халил" билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 2021 йил 25 июнь куни фуқаролар М.М. ва Р.Ш. ларни алдаб, уларни ишончига кириб, ўзининг Давлат тест марказида ишловчи мансабдор танишлари орқали 7.000 АҚШ доллари эвазига, Р.Ш.ни Тошкент Давлат Тиббиёт Академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилишиб, ўзаро келишиб олишган эди.
Ҳозирги кунда ўқув марказида Бобурдан ташқари Тоҳир, Муҳаммад исмли талабалар ҳам дарс беришади. Бобурнинг айтишича, унинг ўзи ўқувчи ёшларни кимё ва биология фанларидан ўқитишини, марказда бир нафар тайёрланувчи ўқувчи учун бир фандан ойига 100.000 сўм миқдорида пул олишларини, олган пулни марказни ҳисоб рақамига кўчиришларини, "Халил" маҳалладоши ҳамда шогирди бўлишини, у ўқув марказига болаларни тайёрлов курсига жалб қилиш учун рекламаларни ҳам тарқатиш билан шуғулланишини айтди. Унинг ўзи ҳам олдин ўқишга кириш учун тайёрланган, лекин ўқишга кира олмаган, табиий фанлар йўналиши бўйича, яъни кимё, биология ва тиббиёт соҳасига ўқишга кириш учун уриниб кўрган.
2021 йил 25 июнь куни эрталаб "Халил" "Бобур"га қўнғироқ қилиб, Тошкент шаҳридан танишлари келишини, тиббиёт йўналаши бўйича Олий ўқув юртига ўқишга кирмоқчи эканлигини айтади. Шундан сўнг "Бобур" билан "Халил" ўзаро келишиб, тушликдан сўнг биргаликда Ло-йиш шаҳарчасида Халил айтган одамларни кутиб олишади ва алдов йўли билан ўқишга киритиб қўйишга ишонтиришиб, мўмай даромадни қўлга киртишни режалаштиришган эди...
Минг афсуски, бугунги кунда суднинг қора курсисида ўтирган фирибгарлар ўзларининг қилмиши учун эндиликда минг пушаймон бўлишиб, жавоб беришмоқда.
Судланувчи Бобур Алимовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 59,61-моддаларига асосан, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташлик учун узил-кесил 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Судланувчи Эшқувватов Халилга Ўзбекистон Республикаси ЖК 59,61-моддаларига асосан, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташлик учун узил-кесил 2 йилу 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
И. Дониёров,
жиноят ишлари бўйича
туман судининг раиси.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00