Инсон ва қонун

ЎЗ ЙЎЛИДАН  АДАШГАН АЁЛ

Жамиятимизда аёлларнинг, айниқса, оналарнинг тутган ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Шу боисдан ҳам бугунги кунда бу мўътабар зотга бўлган эътибор, эҳтиром ҳар қачонгидан ҳам юқоридир. Шундай бўлсада, минг афсуски, жамиятда ана шундай улуғ ва азиз номга доғ тушираётган аёллар ҳам учраб туради. 

М.Александра (исми-шарифи ўзгартирилган) ана шундай ўз йўлидан адашган аёллардан. У Ўзбекистон фуқароси, Даҳбед шаҳарчасида истиқомат қилади. Ёши олтмишларни қоралаб қолган бу аёл ёлғизгина фарзандини рисоладагидек тарбиялаб, унинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун бор оналик меҳрини, ўз ҳаётини бахшида этиб, бугунги кунда унинг камолини кўриш бахтига муяссар бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин у бугун яна такроран жиноий ишга қўл уриб, қилган қилмишига яраша жавоб бериш учун такроран қора курсида ўтирибди.

М.Александра муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан яна жиноий ишга қўл урди. У ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2019 йил 16 сентябрь куни фуқаро Г.М.ни алдаб, уни ишончига кириб, туман ҳокимлигида ишловчи мансабдор танишларини моддий манфаатдор қилиш орқали унга уй-жой қуриши учун ер участкасини олиб беришини ваъда қилиб, эвазига ундан Лойиш шаҳарчаси ҳудудида 700.000 сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2020 йил февраль ойида фуқаро М.Х.ни алдаб, уни ишончига кириб, Даҳбед маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли А.Темур кўчасида жойлашган кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам бериш учун ажратилган кўп қаватли уйдан унга хонадон олиб беришни ваъда қилиб, ушбу кўп қаватли уйда унинг 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Шунингдек, у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2020 йил 25 май куни фуқаро Б.Л.ни алдаб, унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича уни ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокатига 700 АҚШ доллари бериш лозимлигини, акс ҳолда ушбу адвокат жиноят ишида қатнашмаслигини айтиб, уни ишонтириб, Даҳбеддаги кўп қаватли уйида унинг 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, судланувчи  маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсада, у бундан ўзига тегишли ижобий хулоса чиқармасдан, 2020 йил 31 июль куни соат 20:00 лар чамасида Даҳбед маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли А.Темур кўчасида фуқаро В.О.ни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни шаъни ва қадр-қимматини   қасддан таҳқирлаган.

Суд, судланувчи М.Александранинг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, аёл киши эканлигини, ёлғиз она бўлиб, қарамоғида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, унинг тарбияси билан якка ўзи шуғулланишини, нафақахўрлигини, жабрланувчиларга етказилган зарарларни тўлиқ қоплаганлигини, жабрланувчиларнинг унга нисбатан даъвоси йўқлигини ва иш бўйича етказилган зарар мавжуд эмаслигини, яшаш    жойидан ижобий тавсифланганлигини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, унинг илгари қасддан жиноят содир қилиб, қасддан янги жиноят содир этганлиги жазосини оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этади.

Судланувчи М.Александрага Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддаси 2-қисмининг "а" банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Баҳодир АлиҚулов,

вилоят судининг 

жиноят ишлари бўйича судьяси.


И.Дониёров,

жиноят ишлари бўйича  

туман судининг раиси. 

Мавзуга оид:
Адабиёт

Адабиёт

  • 27 ноя, 14:01
Адабиёт

Адабиёт

  • 24 ноя, 11:44