ТАДБИРКОРЛАРГА КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

2021 йил 15 сентябрдаги "Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юритиш янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон тадбиркорларнинг имкониятини янада кенгайтирди.
Фармонга кўра, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган тадбиркорлар томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти, баъзи тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода сотилишига қўйилган тақиқ бекор қилинди. 
2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи якка тадбиркорларга белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси икки баробар пасайтирилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқлорининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.
Энг асосийси, илк бор Савдо-саноат палатасига маҳаллий шартномалар доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш ваколати берилди. Шунингдек, адлия вазирлиги, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатасининг таклифлари асосида 2021 йил 1 октябрдан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимиятларнинг 16 та назорат функцияси бекор қилинди. Бундан ташқари фармон билан 2022 йил 1 январдан назорат қилувчи органлар Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган саволнома бўйича текширади ва текширишда тадбиркорнинг розилиги билан Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирок этиши таъминланади.
Тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказишга қонун бузилишларининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилганидан сўнг йўл қўйилади, шунингдек текширишларни рўйхатга олиш дафтари назорат қилувчи органлар томонидан эмас, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан юритилади.
2022 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.
2021 йил 16 сентябръ кунги 716-қонун билан Фуқаролик процессуал кодексига "Соддалаштирилган тартибда иш юритиш" боби киритилди. Мазкур қонун билан даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баробаридан, якка тадбиркорларга нисбатан ўн баробаридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса беш баробаридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилиши лозимлиги белгилаб қўйилади.
 А.ҲУББИМОВ,     
  туман тадбиркорларга 
кўмаклашиш маркази раҳбари. 
Мавзуга оид: