ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ СИЁСАТИНИНГ АҲАМИЯТИ
Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгач, ўз олдига демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишни асосий мақсад қилиб қўйди. Бу борада бугунги кунда амалга оширилаётган бир қанча иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳуқуқий ислоҳотлар натижасида ижобий ўзгаришлар амалга оширилди ва оширилмокда.
Мамлакатимизда халқимизнинг бахтли ҳаёти учун, олис келажакда эмас, балки бугунги кунда, айни пайтда яхши яшаши, муносиб ҳаёт кечириши ва барча имкониятлардан баҳраманд бўлишини таъминлашга қаратилган халқпарвар тизимни йўлга қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйилаётган ҳозирги шароитда биз ўз фаолиятимизни "Буюк келажагимиз бугундан бошланади" деган шиор асосида ташкил этишимиз, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун бор куч ва салоҳиятимизни ишга солишимиз зарурлиги қайта-қайта таъкидланмоқда. Бу йўлда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги ислоҳотларнинг "йўл харитаси"га айланди.
Бугунги шиддатли замон инсониятни терроризм, диний экстремизм, одам савдоси каби мудҳиш хатарларга рўбару қилмоқда. Шулар қаторида яна бир иллат борки, у нафақат тинчлик ва барқарорлик, балки соғлом келажакка, авлодлар давомийлигига жиддий хавф солиб келмоқда. У ҳам бўлса гиёҳвандликдир.
Маълумки, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ушбу иллатга қарши кескин кураш олиб борилмоқда. Гиёҳвандлик ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари йўлга қўйилган. Шунга қарамай, жамиятимизда гиёҳвандликка билиб ёки билмай чалиниб қолаётганлар оз эмас. Мута- хассисларнинг фикрича, гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилиш оқибатида инсон руҳий ва жисмоний ожизланиб қолади. Унга ўрганиб қолган одамнинг энг аввало руҳияти бузилади. Гиёҳванд ўз оиласида, жамиятда содир бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлиб қолади. Бора-бора унинг ҳаётга бўлган интилиши сусайиб, организм ушбу заҳри қотилга қарам бўлиб қолади. Энг ачинарлиси, инсон ўз эҳтиёжини турли йўллар билан қондиришга уринади ва ҳатто, жиноят кўчасига ҳам кириб қолади. Турли юқумли ва инсон ҳаёти учун хавфли касалликлар юқтириб олади.
Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятчиларга қарши курашиш масаласи бугунги кунда ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, айниқса, ички ишлар органлари олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади. Ҳозирги кунда вазирлик тизимида гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларга қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорлик ва чет давлатлар билан ўзаро тажриба алмашинувига катта этибор берилган бўлиб, бунга 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида бўлиб ўтган "Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар" мавзусидаги учрашувда Интерполнинг Анқарадаги Миллий марказий бюроси бошлиғи Лутфи Чичек бошчилигида Туркия делегацияси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғи полковник Ў.Муродов билан ўзаро фикр алмашиб, ушбу иллатга қарши кураш бўйича аҳамиятли таклифлар берилди.
Гиёҳвандлик иллатига қарши курашишда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим:
*Маҳаллаларда, таълим муассасаларида ва жойларда гиёҳвандлик воситларининг салбий оқибатлари ҳақида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш;
*Гиёҳвандликка мойиллар ва ушбу иллатга чалинган шахслар орасида профилактик тадбирларни мунтазам олиб бориш;
*Ёшлар, айниқса, ўсмирларнинг таълим-тарбия жараёнини назоратга олиш, уларнинг бўш вақтларини самарали, мазмунли ташкил этилишига кўмаклашиш;
*Жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилувчи маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини ўтказиб бориш;
*Ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш ва улар онгида турли иллатларга қарши мустаҳкам иммунитет ҳосил қилиш;
*Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда жиноят материалларида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонун устуворлигини таъминлашда далиллар мақбуллигига риоя қилган тергов ҳаракатлари орасида тинтув тергов ҳаракати алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4850-сон фармони ҳамда 2017 йилда 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилганидек, тинтув-тергов ҳаракатини ўтказиш учун рухсат (санкция) олиш тартибига ўзгартириш киритган ҳолда тинтув-тергов ҳаракатини ўтказишга санкция беришни прокуратура идораларидан судга ўтказиш таклифидан келиб чиққан ҳолда ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда. Президентимиз таклифидан келиб чиққан ҳолда тинтув-тергов ҳаракатини ўтказишга рухсат олиш тартибига оид таклифлар келтириб ўтилган.
Ҳозирда тергов амалиётида тергов ҳаракатларини ўтказишда инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид айрим муаммо ва камчиликларни инобатга олинган ҳолда уларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 30 ноябрда қабул қилинган "Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5268-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш (ўта оғир жиноятлар бўйича), тинтув кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, тергов эксперименти тарзидаги тергов ҳаракатлари видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда мажбурий видео қайд этиш тарзида амалга оширилмокда. Юқорида қайд этилган тергов ҳаракатлари доирасида бундай тартибни ўрнатилиши далиллар мақбуллигига оид талаб доирасидан келиб чиққан ҳолда сифатли тергов ҳаракатларини ўтказилишини таъминламокда.
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларда тинтув-тергов ҳаракатини ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилиши, жиноятни содир этиш воситалари ва жиноят натижасида далилий ашёларни аниқ- лаш ва уларни синчиклаб текшириш масалалари ҳозирги кунда долзарб муаммо ҳисобланади. Бу борада айниқса тинтувда мутахассис имкониятларидан фойдаланиш, шахс ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминлаш, ушбу тергов ҳаракатини ўтказишнинг сифатини ошириш Ички ишлар органлари олдида турган долзарб вазифа саналади.

Уйғун Алиев,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси 3-босқич курсанти.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
- 01 фев, 14:01