Тараққиёт стратегияси - туманимиз келажаги учун дадил қадам Шерзод ҚУДРАТОВ, туман ҳокими: Туманимизда келгуси беш йилликда амалга ошириладиган ишлар ҳамда эришиладиган натижалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Фармонни ҳамда 2022 йил - "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурини имзолади. Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида асосий эътибор фақат инсон қадрини улуғлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Ушбу тараққиёт стратегияси биз, ижро ҳокимияти вакилларига келгуси беш йилда нима ишларни амалга оширишимиз кераклиги, қандай мақсадларга эришишимиз мумкинлиги белгилаб берилган дастурий амалдир.
Тараққиёт стратегиясининг яна бир муҳим жиҳати бу маълум тоифа одамлар томонидан ишлаб чиқилмаган, бу кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, жамоатчилик билан маслаҳатлашган ҳолда тайёрланганлиги билан эътиборлидир.
Хўш, ушбу тараққиёт стратегиясининг оддий фуқароларимизга қандай ёрдами, қандай нафи тегади, деган савол бўлиши табиий. Ушбу саволга жавобимиз шундай. Тараққиёт стратегияси - фуқароларимизнинг ҳаётдан розилиги, яхши яшаши ва давлатдан рози бўлишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси оқдарёликларнинг ҳам ҳаётига албатта, туб ўзгаришлар олиб келади.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган йўналиш ва мақсадлардан келиб чиқиб, туманимизда келгуси беш йилликда амалга ошириладиган ишлар ҳамда эришиладиган натижаларга тўхталиб ўтамиз.
Туманда келгуси беш йилда макроиқтисодий кўрсаткичлар кескин ошиши таъминланади. Хусусан, аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ҳажми 3,9 млн. сўмдан 6,4 млн. сўмга, яъни 1,6 баробарга, хизматлар ҳажми эса 3,9 млн. сўмдан 10,8 млн сўмга, яъни 2,8 баробарга етказилади. Бунинг учун, келгуси беш йилликда қиймати 470 млн. АҚШ долларлик 270 дан ортиқ инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Буларнинг натижасида туманимизда 9 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилиб, ишсизлик даражаси қисқаради.
Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришда бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган "ҳоким ёрдамчилари" бизга катта ёрдам беради. Бунинг учун уларнинг молиявий инструментларини белгилаб, тегишли маблағлар билан таъминлаб берилган. Биргина, 2022 йилда бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли даромадини ошириш мақсадида бевосита ҳоким ёрдамчиларининг тавсия ва хулосалари асосида 69,7 млрд. сўм маблағлар йўналтирилади. Ҳоким ёрдамчилари аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда маҳалла инфратузилмасидаги муаммоларни ҳал этишда яқиндан кўмаклашади.
Тараққиёт стратегиясида аёллар ва ёшлар билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни изчил давом эттириш ҳам муҳим вазифа этиб белгиланган. Шунга кўра, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилар билан биргаликда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар ва ёшлар турмуш тарзини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш, ҳуқуқ ва эркинликларини руёбга чиқариш чора-тадбирлари амалга оширилади. Жумладан, 2022 йилда "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" жамғармаларининг ҳар бирига камида 2,5 млрд. сўмдан маблағ йўналтирилади. Эндиликда, аёллар ва ёшлар билан ишлашда биз сектор раҳбарлари иш услубимизни тубдан ўзгартириб, маҳаллабай тизим асосида ҳар бир фуқаро билан индивидуал ишлашни ташкил этамиз.
Инсон қадрини улуғлаш тамойили замирида, энг аввало аҳолимизнинг турмуш тарзини яхшилаш, қулай шароит ва инфратузилмани яратиб бериш ётади. Туманда муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани яхшилаш, аҳоли учун муносиб шарт-шароит яратиш бўйича ҳам муҳим ишлар амалга оширилади. Жорий йилда туманда шағал ётқизилмаган тупроқ кўчалар қолмайди. Келгуси беш йилда эса 184 км.дан ортиқ йўллар асфальт қилиниб, 5 та кўприкларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Бундан ташқари, 187 км ичимлик суви тармоғи тортилади, 22 дона сув иншоотлари янгидан қуриб битказилади. Тумандаги мавжуд 35 та маҳалладан 24 тасида 113 минг аҳоли тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади. Натижада, ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 35,2 фоиздан 68,7 фоизга етказилади.
Шунингдек, 210 км электр тармоқ, 126 та трансформатор ва 4,2 минг та эски симёғочлар тўлиқ янгиланади.
Шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфасини тубдан ўзгартириш чоралари амалга оширилади. Биргина "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида шу йилнинг ўзида туманимизда 2 та "оғир" маҳаллаларда 12,1 км. га асфальт ётқизиш, 2 дона сув иншоотини янги қуриш, 138 та симёғочни алмаштириш, 2 дона трансформатор, 4,6 км. электр тармоғини янгилаш, 13,2 км ичимлик сув тармоғи амалга оширилади.
Бундан ташқари, аҳолини муносиб уй-жой билан таъминлаш мақсадида келгуси 5 йилда 1626 хонадонли 58 та кўп қаватли уйлар барпо этилади. 2022 йилда 60 нафар фуқаролар субсидия асосида уй-жойлар билан таъминланади, 40 та фуқарога якка тартибда уй-жой қуриш учун субсидия ва ипотека кредитлари ажратилади. Умуман олганда, кейинги беш йилликда 2 мингга яқин фуқароларга квартира сотиб олиш ва якка тартибда уй-жой қуриш учун субсидия ва ипотека кредитлари ажратилиши кўзда тутилди. Таъмирталаб 8 та кўп қаватли уйларни таъмирлашга маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратилади.
Тараққиёт стратегиясида кўрсатилган барча йўналиш ва мақсадларни туманда тўлақонли ижро ифодасини топиши учун шахсан ўзим туман ҳокими сифатида, сектор раҳбарлари, ўринбосарларим ва тармоқ раҳбарлари масъул бўлиб, бу масала доимий кун тартибимизда туради ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилади.

Мавзуга оид:
Суд ва ҳаёт
- 31 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00