МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

  Бугун“Оқдарё овози” газетаси  таҳририятида Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқдарё туман бўлинмаси раҳбари Диёра Юсупова иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. “Республика Маънавият ва маърфат маркази туман бўлинмасининг жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлари” мавзусида бўлиб ўтган ушбу матбуот анжуманида дастлаб Диёра Юсупова марказ томонидан олиб борилган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди:

  -   Жорий йилнинг биринчи чорагида Республика Маънавият ва маърифат маркази Оқдарё туман бўлинмаси томонидан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан  тумандаги 30 та ташкилот билан йўл хариталар имзоланди ва асосий эътибор ижрога қаратилди.

  Жумладан, тумандаги барча умумтаълим мактабларининг кутубхона мудирлари учун “Китоб-беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи”  мавзусида семинар машғулотлари ташкил қилинди. Ҳафтанинг ҳар жума куни “Миллий либос ва қадриятларимиз - миллатимиз кўрки” мавзусида давра суҳбати ва “Маънавият соатлари” ташкил қилиниб келинмоқда. Шунингдек,  “Тўй ва маросимларни ихчамлаштириш – барчамизнинг маънавий бурчимиз” мавзусида брифинг ташкил этилди. 

  Туманда маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ибратли тадбирлар билан бир қаторда ҳали амалга оширишимиз лозим бўлган вазифаларимиз ҳам бор. Айниқса, маънавий-маърифий соҳани ривожлантиришга эътиборсизлик билан қараётган ташкилот раҳбарларини асло кечириб бўлмайди.

  Қизғин баҳс-мунозаралар билан ўтган матбуот анжуманида Д.Юсупова журналистларнинг барча саволларига батафсил жавоб берди.  

                                      Ўз мухбиримиз.