Истеъмол бозори ва ташқи иқтисодий алоқалар

2020 йилнинг январь-июнь ойларида чакана савдо товар айланмаси 188,9 млрд. сўмни ёки 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 95,9 фоизни ташкил қилди.

Йирик корхоналарнинг чакана савдо товар айланмаси (умумий овқатланишни қўшган ҳолда) 3,3 млрд. сўмни ташкил қилди ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 1,7 фоизни ташкил қилди.

Кичик корхона ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 45,3 млрд. сўмга етди, умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши эса 24,0 фоизни ташкил қилди.

Умумий товар айланмаси ҳажмининг 140,3 млрд. сўми якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг ҳисобига тўғри келди. Ушбу секторнинг жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмидаги улуши 74,3 фоизга тенг бўлди. Туманда ташқи савдонинг 51,3 фоизини импорт ташкил қилди. Импорт январь-июнь ойларида 10,3 млн. долларга тенг бўлди.

Туманда ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг январь-июнида 20,1 млн. АҚШ  долларни,  жумладан экспорт 9,8 млн. АҚШ долларни, импорт 10,3 млн. АҚШ долларни, шунингдек ташқи савдо сальдоси 0,5 млн.АҚШ долларни ташкил этди.


С.АКРАМОВ,                                         

туман статистика бўлими етакчи мутахассиси.