САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Олимжон Бегматов,
Янгиравот -2 маҳалласи.
- Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тарбиби тўғрисида"ги йўриқнома мавжуд.
Йўлланмалардан фойдаланувчи ногиронлар ва кексалар тоифасига қуйидаги шахслар киради:
- уруш ногиронлиги ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
- Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
- Ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
Йўлланмаларни бериш муддатлари ва тартиби:
а) ҳар йили (навбат асосида) уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобиль ҳалокати сабаби ногирон бўлиб қолган шахсларга;
ядро полигонлари в бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга;
ёлғиз кексаларга;
б) икки йилда бир маротаба (навбат асосида):
уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз II гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
в) санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда, навбат асосида, аммо 3 йилда 1 маротаба - ёшга доир пенсионерларга.
Саволга ҳуқуқшунос
Шавкат Қурбонов жавоб берди.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05