Жиноят ва жазо ФИРИБГАРЛИК

Судланувчи Комилов Давлатбек Отабекович назорат қилинмайдиган
даромад кўриш ва ноқонуний бойлик ортириш мақсадида,
М.А.Аладиновга ҳар бир АҚШ долларини "қора бозор" нархида
12.920 сўмдан
ҳисоблаб, 4.000 АҚШ долларини 51.680,0 минг сўмга сотиш ҳақида
режа тузган.
Ўз навбатида М.А.Аладинов 2025 йил 26 февраль куни Д.О.Комиловнинг
бу ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида Департаментнинг
Самарқанд вилоят Оқдарё туман бўлимига ариза билан мурожаат қилиб,
тадбирга жалб қилинган ҳолда, ўтказиладиган тадбирда иштирок этишга
розилик билдирган.
Шунга кўра, 2025 йил 26 март куни Департаментнинг Оқдарё туман
бўлими, Са-марқанд вилоят ИИБ ходимлари томонидан, фуқаро М.А.Аладиновнинг
аризасига асосан Самарқанд туман, "Оқмачит" МФЙ Кўли чуқур кўчасидаги фуқаро А.А.Фаттаевга тегишли
ҳовлидатезкор тадбир ўтказилди. Фуқаро Д.О.Комилов Ўзбекистон
Республикасининг 07.05.1993 йилдаги "Валютани тартибга солиш
тўғрисида"ги янги таҳрирдаги Қонуннинг 11-моддасида "Нақд чет эл валютасини ҳамда чет эл валютасидаги тўлов
ҳужжатларини жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш
операцияларини амалга ошириш фақат ваколатли банкларнинг айрибошлаш
шахобчалари орқали амалга оширилади", деб, 14-моддасида "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш
ва сотиш: юридик шахслар томонидан ваколатли банклар орқали, жисмоний
шахслар томонидан ваколатли банклар, уларнинг филиаллари ва айирбошлаш
шохобчалари орқали амалга оширилади" - деб, шунингдек, мазкур
Қонуннинг 23-моддасида "Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун хужжатларни
бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар
бўладилар", - деб давлатимиз худудида ўрнатилган валюта қимматликларини сотиб олиш,
сотиш ёки алмаштиришнинг белгиланган мазкур қоидаларини қўпол равишда
бузган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи
навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5177 Фармони талабларига зид равишда чет
эл валютасини сотиш фаолияти билан шуғулланиб келган. Тезкор тадбирга
жалб қилинган фуқаро М.А.Аладиновга ҳар бир АҚШ долларини 12.920
сўмдан ҳисоблаб, жами 4.000 АҚШ долларини 51.680.000 сўмга сотган
вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Фуқаро Д.О.Комиловдан тадбирга
жалб қилинган 51.680.000 сўм ҳамда ёнидан муомалага киритиш мақсадида
сақлаб келинаётган 9.450 АҚШ доллари ва 130 млн.сўм ва тадбир
иштирокчиси М.А.Аладиновдан 4.000 АҚШ доллари, икки дона пул
санаш ускунаси ашёви далил сифатида тегишли тартибда
ҳужжатлаштириб олинди.
Судланувчи Комилов Давлатбек Отабековичга Ўзбекистон
Республикаси ЖК 177-моддаси 2-қисми билан, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 60-моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
У.АСАДОВ,
Департаментнинг туман бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.
Жиноят ва жазо
- 26 апр, 10:32
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Божхона ҳаётидан
- 05 фев, 11:35
Ижтимоий ҳаёт
- 27 ноя, 13:46



