“Заковат” — маърифат ва тафаккур беллашуви

Юртимизда маънавий-маърифий ҳаётни янада бойитиш, хотин-қизларнинг илмга бўлган қизиқишини ошириш ва жамиятда уларнинг ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида яқинда вилоят отинойилари ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви ўтказилди. Ушбу беллашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Саттаров ҳамда Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Самарқанд вилояти бош мутахассиси Соҳибназар Боймуродов иштирок этиб, нутқ сўзладилар.
Беллашувда Самарқанд вилоятининг 16 та туман ва шаҳаридан ташриф буюрган жамоалар иштирок этиб, билим, тезкор фикрлаш ва жамоавий ҳамжиҳатлик бўйича ўзаро куч синашдилар.
Ғолиб жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.Оқдарё тумани бош отинойиси Ш.Аҳмедова раҳбарлигида бор билим ва тажрибаларини ишга солиб иштирок этган туманимиз отинойилари ҳам ушбу танловнинг фаол қатнашчилари сифатида эътироф этилиб, ҳакамлар томонидан рағбатлантирилди. Тадбир давомида отинойиларнинг билимли, фидойи ва ташаббускор экани яна бир бор намоён бўлди.
Айтиш жоизки, бундай интеллектуал беллашувлар отинойилар ўртасида маърифат ва тафаккурни ривожлантириш, уларни янада фаол ва жипслашган ҳолда жамият ҳаётига жалб этишга хизмат қилади.
Сайёра ПАРДАЕВА.
Аёлларимиз ҳаётдан рози бўлса, мақсадга эришган бўламиз
- 15 янв, 09:33
Хотин-қизларга эътибор кучайтирилмоқда
- 10 мар, 11:52
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш диққат-эътиборимизда
- 28 янв, 13:39
Оқдарё ижодкорлари
- 14 дек, 14:00



