ГАЗЕТАМИЗ ЖОНКУЯРЛАРИ

Наиля САФИНА - саҳифаловчи:

Қарийб 20 йилдан буён моҳир ва ишбилармон саҳифаловчи вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган Наиля Сафина газетамизнинг ҳар томонлама сифатли ва замон талабларига мос равишда чоп этилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Мақсуда МУСТАФОЕВА - мусаҳҳиҳ: 

Газетамизнинг ҳар томонлама ўқимишли, бехато бўлиб муштарийларимиз қўлига етиб боришида қарийб 30 йилдан буён мусаҳҳиҳлик вазифасида ишлаб келаётган фидойи касб эгаси Мақсуда Мустафоева самарали меҳнат қилиб келмоқда. 

Суннатилло ИБРАГИМОВ - сураткаш:

Газетамиз саҳифаларидаги суратларнинг сифатли ва талаблар даражасида бўлиши Суннатилло Ибрагимов зиммасида. Шунингдек, у ўзининг турли хил мавзулардаги мақола ва очерклари билан ҳам газетамиз саҳифаларида мунтазам равишда иштирок этиб келмоқда.

Амина ХУРРАМОВА - веб-сайтчи:

"Оқдарё овози" веб-сайтчиси Амина Хуррамова туманимиз ҳаётига оид турли хил янгиликлар, воқеа-ҳодисалар, танқидий мақолалар билан бир қаторда газетамизнинг янги сонини ўз вақтида туманимиз халқига етказиб беришда бор маҳоратини ишга солмоқда.

Мавзуга оид: