БИР АСРЛИК УМР СОҲИБАСИ

Туманимизнинг Амир Темур МФЙ Тўқмоқ қишлоғида истиқомат қилувчи пиру бадавлат онахон Марям Низаева туманимиздаги энг кекса ёш вакилларидан бири ҳисобланади. Қарийб бир асрлик умр кўрган онахон Марям Низаеванинг ўша машъум уруш йилларида фронт ортида туриб қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қўшган муносиб меҳнати, мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги кўп йиллик ҳаёт йўли бугунги келажак авлод учун ибрат мактабидир.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Уфа шаҳридан Ўзбекистонга эвакуация қилинган Марям эндигина ўн етти ёшни қарши олаётган қизалоқ эди. У тақдир тақозоси билан туманимизнинг Амир Темур маҳалласидаги Тўқмоқ қишлоғида яшовчи яхши одамлар хонадонида тарбияланди, уларнинг меҳр-муҳаббати билан вояга етди ва бир умрга ўзбекистонлик бўлиб қолди. Ниҳоятда меҳнаткаш ва тиришқоқ бўлган Марям шу қишлоқда яшаб ўзи севган йигит билан турмуш қурди. Улар уч нафар ўғил, уч нафар қизни тарбиялаб, вояга етказишди. Фарзандларини ҳам ўзлари сингари меҳнаткаш ва она Ватанимизга садоқатли инсон қилиб тарбиялашди.
- Бугунги ёш авлодларимиз тинч ва осойишта кунларимизни, айниқса, давлатимизнинг мустақиллигини қадрига етмоғи, асраб-авайламоғи лозим. Негаки, бу кунларга етиш йўлида қанчадан-қанча ота-боболаримиз ўзларини фидо қилишди. Шундай фаровон юртда яшаётганлигимиз, осмонимиз мусаффо, юртимиз тинчлиги учун Аллоҳга минг шукур айтамиз,- дейди онахон қўлларини дуога очиб.
Биз ҳам юз ёшдан ошган онахонимизни табаррук ёшлари билан муборакбод этиб, бугунги мустақиллик байрами билан самимий қутлаб қоламиз!
Шундай инсонлар бор бўлсин ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАН ОНАХОН
- 20 авг, 13:54
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00
ҲАЁТДАН ШУКРОНА ҚИЛИБ ЯШАШ КЕРАК
- 12 ноя, 15:49
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05



