Грант танлови ғолиблари аниқланди

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таьминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш” мавзусидаги давлат гранти 1-танлови ғолиблари рўйхати
1. SOS Ўзбекистон болалар маҳалласи Самарқанд филиали (SOS Ўзбекистон болалар маҳалласи Самарқанд филиали термо-иссиқхона ва жонли бурчакни ташкил этиш лойиҳаси учун) – 31 миллион сўм;
2. "Умид-Д" хайрия маркази (Самарқанд вилояти ННТларининг салоҳияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш лойиҳаси учун) -31 миллион сўм;
3. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ургут тумани бўлинмаси Кенгаши (“Касбий маҳорат – аёлларга даромад” лойиҳаси учун) – 31 миллион сўм;
4. "Раҳмдиллик" жамияти (Оила фаровонлиги, оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, баркамол авлодни тарбиялашда ижтимоий шерикликни кучайтириш лойиҳаси учун) – 31 миллион сўм;
5. Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Самарқанд вилояти бўлими (“Кўнгилларнинг гул тожи – китоб” лойиҳаси учун) – 28 миллион сўм;
6. Ўзбекистон халқаро "Олтин Мерос" хайрия жамоат фонди Оқдарё тумани муассасаси (Маҳалла аҳолисини китобхонликка жалб этиш мақсадида "Ёш китобхонлар амфитеатри"ни очиш, театр ҳузурида "Халқ кутубхонаси номли электрон кутубхона фаолиятини ташкил этиш" лойиҳаси учун) – 31 миллион сўм;
7. Самарқанд вилояти "Тенгдошим" нодавлат нотижорат ташкилоти (Ижтимоий хизмат: парвариш ва иш билан таъминлаш лойиҳаси учун) – 30 миллион сўм;
8. Zarnews.uz сайти (Вилоятда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик назоратини ўтказиш, босма ва электрон ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш) – 31 миллион сўм;
9. “Тадбиркор аёл” уюшмаси Пахтачи тумани бўлинмаси (“Тайёрланаётган тадбиркор - келажакка мададкор” лойиҳаси учун) – 31 миллион сўм;
10. Ўзбекисон ёшлар иттифоқи Жомбой тумани кенгаши (“Маънавият хазинаси” лойиҳаси учун) – 30 миллион сўм.