Президент табригидан руҳланиб

ФАОЛИЯТИМИЗНИ ЯНАДА ЯХШИЛАЙМИЗ

2020 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерациясининг VIII  қурултойи  бўлиб ўтди. Бу сана Ўзбекистон  касаба уюшмалари ҳаётида унутилмас ва зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган тарихий кун бўлди. Мустақил Ўзбекистон  тарихида илк  маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти касаба уюшмалари  қатнашчи-ларига  табрик  йўллади ва 11 ноябрни  “Касаба уюшмалари куни” этиб  белгилашни таклиф этди.

 Қурултой ўтаётган куннинг “Касаба  уюшмалари куни” деб таклиф этилиши касаба уюшмаси аъзоларининг ҳар бири учун унутилмас совға бўлди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимоясини таьминлашда ҳукуматнинг тенг 

ҳуқуқли ҳамкорига айланиб бораётгани муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Халқ билан самарали мулоқот олиб боришда касаба уюшмалари энг ҳалқчил ва демократик тузилма сифатида ўзини яққол намоён этиб, ишсизлик ва 

камбағалликни  қисқартириш бўйича умуммиллий ҳаракатларда фаол  қатнашиб келмоқда.

Касаба уюшмаларининг олий мақсади янгиланган демократик  Ўзбекистонни  барпо этиш, мамлакатда эркин ва фаровон ҳаёт  қуриш ишларида фаол иштирок этиш ҳамда мамлакатимиз  Президентининг  юртимиз 

тараққиёти  йўлидаги  барча  эзгу  ишларида  камарбаста  ва  елкадош  бўлиб, ҳар томонлама   қўллаб- қувватлашдан  иборат. 

Айни кунларда  жойларда Президент табригининг мазмун моҳияти ва унда белгилаб берилган вазифалар 

ижроси, делегатларнинг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва

 ижтимоий шерикларга мурожаати мазмун моҳиятига 

бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмокда. Касаба уюшмалари фаоллари, аъзолар, давлат  ва нодавлат ташкилотлари масъул ходимлари иштирок этаётган ушбу тадбирларда иштирокчилар Юртбошимизнинг касаба уюшмаларига  қаратаётган эътиборидан беҳад мамнун бўлишганини, бу эса уларнинг келгусидаги фаолиятига янги куч, янги руҳ берганини эътироф этишмоқда.

Қ.ХУДОЙҚУЛОВ,

     таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман

     кенгаши раиси.                                                                      
Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07