ПЕНСИЯ? 2025-йил 1-мартдан нималар ўзгаради?

ПЕНСИЯ?

 2025-йил 1-мартдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-октябрдаги “Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-353-сонли Қарорига асосан, аҳолига пенсия тайинлаш тизимига замонавий ахборот технологияларини фаол татбиқ этган ҳолда давлат томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга ёшга доир пенсияларни «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади.

“Проактив” шаклда тайинлаш бу- фуқаролар пенсия ёшига тўлганида яъни эркаклар 60 ёшга, аёллар 55 ёшга тўлганларида, уларнинг мурожаатисиз автоматик равишда пенсия тайинланиши назарда тутилган.

Бунда, ёшга доир пенсиялар Пенсия жамғармасининг ахборот тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралараро ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва меъёрларга мувофиқ ҳисобланади ва тайинланади.

Шунингдек фуқароларга пенсия ёшига етиб меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирганида проактив шаклда тайинланган пенсияни рад қилиш ҳуқуқи берилади.

Фуқароларга пенсия ёшига етиб меҳнат фаолиятини давом эттирган ҳолда кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирганида проактив шаклда тайинланган пенсияни рад қилиш ҳуқуқи берилади.

Б.Норқулов

Пенсия жамғармаси Оқдарё 

туман бўлими бошлиғи