СОЛИҚЧИ - ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

Туманимизда тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаган ҳамда фаолияти давомида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларига "Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи" тамойили доирасида солиқ органлари томонидан изчил ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
"Солиқчи - тадбиркорга кўмакчи" тамойили доирасида туманда 1159 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, шундан 289 тасига кўмаклашиш зарурлиги, 890 тасига кўмаклашиш зарур эмаслиги аниқланди. Шунингдек, кўмаклашиш зарур бўлган тадбиркорлик субъектларининг 101 тасига  дастлабки бухгалтериясини юритишда, 25 тасига солиқ қарзи тўғрисида маълумот беришда, 15 тасига солиқ режимини танлашда, 25 тасига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиблари, 22 тасининг 32 миллион 300 минг сўм бошқа солиқ турларидаги ортиқча тўлов суммасини қайтаришда, 76 тасининг 62,3 млн.сўмлик солиқ қарздорлиги бошқа ортиқча солиқ турларидан қоплаб беришда, 25 тасининг бошқа идора ва ташкилотларга боғлиқ бўлган   муаммоларни бартараф этишда кўмаклашилди.
Туман давлат солиқ инспекциясига июль ойи учун бюджет даромадларига 5 миллиард 428 миллион 700 минг сўмлик режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 5 миллиард 932 миллион 500 минг сўмлик тушум таъминланди ва прогноз кўрсаткичи 109,3 фоизга (503,8 миллион сўм ортиғи билан) бажарилди.
Мамлакатимизда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилган ҳолда уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742-сонли қарори бу борада муҳим ҳужжат бўлди. Таъкидлаш жоизки, жисмоний шахслар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши мураккаб жараён эмас. Жумладан, бу Солиқ мобил иловаси ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг матрицали штрих код (ҚР-код)ли гувоҳнома берилади. 2022 йилнинг июль ойида туманда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 531 нафарни ташкил этди.
Солиқ тизимида рўй бераётган ўзгаришларни содда ва халқчил тилда тушунтиришда, айниқса, туманда ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Туман давлат солиқ инспекцияcида фаолият юритувчи барча даражадаги ходимлар бу борада кўмак беришга ҳар доим тайёр. Тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва саволлар билан бевосита қабулимизга келиб алоқа тармоқлари орқали бемалол мурожаат қилишлари мумкин.
Озод ИЛЁСОВ,
 туман давлат солиқ
                         инспекцияси бошлиғи.