Мучаллар
ҲЎКИЗ-(СИГИР) МУЧАЛИ ҲАҚИДА
Ҳўкиз (сигир) 1913 1925 1937 1949 1961 1973 1985 1997 2009 XO’KIZ-(SIGIR) йили. Булар сабр-тоқатли, камгап, ишончга лойиқ, вазмин, имиллаган, яхши феъл-атворли кишилардир. Аксар ҳолларда содда қиёфада бўлишсада, ақл-заковат соҳиби ҳамда чуқур мулоҳаза юрита олиш қобилиятига эга шахслардир. Одатда камгап, бироқ илҳом келганда гапдон бўлиб кетишади. Улар жисмоний жиҳатдан бақувват, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотишда бардошли. Турмушларида оила катта аҳамият касб этади. Болаларини яхши кўриб, улар билан фахрланишади. Бироқ, буйруқ беришга ўрганганликлари сабабли уларга ҳам тез-тез қўполлик қилиб туришади. Ўўкиз йилида туғилганлар ўз оиласига бахт-саодат келтирувчи, ҳақиқий меҳнаткаш кишилардир. Ушбу мучал аёллари ўз оилалари учун жуда жон куйдиришади. Оила равнақи учун уни қаттиққўллик билан бошқариб боришади. Эрларини кўпинча ўз измиларига туширишади. Ушбу йилда туғилган аксарият эр-хотинлар хушмуомала, садоқатли, ҳиссиётли бўлиши мумкин, лекин хаёлпараст бўлиши мумкин. Кексайганларида мушкул аҳволга тушиб қолишлари мумкин, аммо буни бартараф эта олишса, қарилик гаштини хотиржам сураверадилар.

Таълим ва тарбия
- 21 дек, 11:11

Оқдарё ижодкорлари
- 14 дек, 14:00

Ўзбек халқ достонлари
- 23 ноя, 15:17

БАРҲАЁТ ҲАМЗА
- 24 янв, 13:28