Ҳиндистоннинг китобхонлик ажойиботлари бўйлаб саёҳат

Тасаввур қилинг, бир жой бор: у ерда китоб варақлари товуши қушларнинг сайраши каби эшитилади, ҳавода сиёҳ ва қоғоз ҳиди таралиб туради, ҳамма тарафда ҳикоялар сеҳрли воқелардан сўзлайди. Китобхонлар мамлакати Ҳиндистонга хуш келибсиз.
Бу халқ учун китоб ўқиш шунчаки вақт ўтказувчи эрмак эмас; бу уларнинг ҳаёт тарзидир. Гавжум кўчаларда сотувчилар турли ҳиндча егуликлардан тортиб энг сўнгги бесцеллер китобларгача ҳамма нарсани сотишини кўришингиз мумкин. Бу ерда, ранг-баранг бетартиблик ўртасида китоблар билан овора бўлган ҳар хил ёшдаги одамларни учратасиз, уларнинг фикр хаёлоти олис мўъжизали юртлар ва замонларга саёҳат қилади.
Ҳиндистон китоб мутолааси бўйича киши бошига ҳафтасига ўртача 10 соат китоб ўқишга тўғри келади, бу бўйича ҳиндлар дунёда етакчилик қилишади. Лекин бу мамлакатни китобхонлар учун жаннатмонанд қиладиган нарса нимада?
Биринчи сабаб: тилларнинг хилма-хиллиги. 22 дан ортиқ расман тан олинган тиллар ва сон-саноқсиз шеваларга эга Ҳиндистон адабиёт хазинаси ҳисобланади. Тасаввур қилинг-а, таниш ва экзотик тилларда ёзилган ҳар қандай жанрдаги ҳикояларни ўқиш имконингиз бор. Қадимги санскрит матнларининг шеърий мисралари ёки замонавий ҳинд тилидаги қизиқарли триллерлар бўладими, ҳамма учун исталган китоб топилади.
Таълим ҳам бунда муҳим рол ўйнайди. Ҳиндистонда зиёлилар ҳурмат қилинади ва китоблар билим ҳамда муваффақиятга кириш эшигининг калити сифатида кўрилади. Кўзлари қизиқишга тўла, дарсликларни варақлаётган болаларни ва катта эски кутубхоналарда тадқиқот олиб бораётган олимларни тасаввур қилинг. Билимга чанқоқлик шундоқ сезилиб туради, барча авлод вакилларидаги китобга бўлган меҳр китобларга бўлган талабни кучайтиради.
Шунингдек, Ҳиндистонда адабиёт учун алоҳида маданий байрам кунлари бор. Муаллифлар ва китобхонлар учрашадиган катта китоб ярмаркаларини ёки ҳикоялар ўқиш ва саҳна чиқишлар орқали жонланадиган адабий фестивалларни тасаввур қилинг. Бу воқеалар шаҳарларни адабий мўъжизалар ва тимсоллар билан безайди, бу ерда ҳамма сўз сеҳрини ўрганиши мумкин.
Аммо Ҳиндистон ўқишни яхши кўришда якка эмас. Шарққа - Таиланд, Хитой ва Филиппинга саёҳат қилинг ва китоблардагидек бахтли якунга эга воқеаларга гувоҳ бўласиз. Ёки Швеция ва Франция каби мамлакатлар ўзларининг бой адабий анъаналарини тиним билмас китобхонлар жамоалари билан сақлаб қолган Европага боринг.
Ҳиндистоннинг китобхонликка бўлган меҳри ва ҳурмати унинг бой адабий меросини асраб-авайлайди ҳамда келажак авлодларни китобни қадрлашга ўргатиб келмоқда. Китобсевар инсон сифатида ушбу дунё бўйлаб китобсеварлар ҳақида ўрганиб турли маданиятларда ёзиш санъатига бағишланган бундай байрамлар билан танишиш жуда қизиқ.