Соғлом ҳаёт

Чойлар ва уларнинг фойдалари

Кўк чой, кийикўти ва занжабил қўшилиб дамланган чой

Бундай чойни совуқ кунларда ичиш жуда фойдали. У танани иссиқ тутибгина қолмай, қон босимини туширишда, иммунитетни оширишда ва организмни тозалашда самарали ёрдам беради. 

Ялпизли чой -хушбўй ва хуштаъм-лиги билан бир қаторда мия фаолиятини яхшилайди, руҳий кўтаринкилик беради. Чарчоқдан халос қи-либ, уйқуни яхшилаш-да самарали. Қон босимини тушириб, овқат ҳазмини яхшилайди. 

Мойчечакли чой чарчаган юз терисига соғлом кўриниш беради. Кайфиятни кўтаради ва руҳий чиниқтириш хусусиятига эга.

Лимонли чой - иммунитетни оширишда, шамоллаганда, томоқ оғриганда, қон босими ошганда жуда фойдали. Қон томирлар ҳолатини яхшилаш ва организмдаги инфекцияларни йўқотиш хусусиятига эга. Оғир хасталиклардан сўнг асал билан қўшиб ичилса, куч беради. Занжабил билан дамланган лимон чойи ортиқча вазндан халос қилади.

Малина солиб дамланган чой организмни шлак ва токсинлардан тозалаш, ёшартириш ва тинчлантириш хусусиятига эга.  Қабзият муаммоларидан бартараф қилади.