“Рақамли суд” концепцияси жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ–140-сон қарорига асосан, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, рақамлаштириш ишларини давом эттириш ҳамда судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш белгиланди.
Ушбу қарор “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган.
Қарорга мувофиқ, “Рақамли суд” концепциясини амалга ошириш доирасида қуйидагилар белгиланди:
- Судга ариза беришдан олдин, сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ва сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;
- Мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади;
- Ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмасдан, масофадан туриб суд муҳокамаларида иштирок этади;
- Тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга оид барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади;
- Суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади;
- Ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилади;
- Суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилади;
- Сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақтда матн шаклида тайёрланади;
- Суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади.
Тажриба тариқасида:
2025 йил якунига қадар Тошкент шаҳрида “Рақамли суд” концепцияси асосида иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий низоларни кўришга мўлжалланган суд мажлис заллари ташкил этилади.
2026 — 2027 йилларда тажриба натижаларига асосан, концепция босқичма-босқич республикадаги барча судларда жорий этилади.
Б.Х.Полванов
Жиноят ишлари бўйича Оқдарё
туман судининг раиси

Суд ва ҳаёт
- 31 мар, 15:18

Суд ва ҳаёт
- 31 мар, 15:10

Адлия ва суд
- 05 фев, 11:52

Ижтимоий ҳаёт
- 27 ноя, 13:46