Конституция байрами завқлари
ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ
5 декабрь куни 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда туман ҳокими Н.Сулаймонов, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланган тадбирнинг кириш сўзида туман ҳокими Н.Сулаймонов бош Қомусимизнинг давлат ва жамият
ҳаётида тутган ўрни, шунингдек, поёнига етиб бораётган жорий йилда олиб борилган ишлар, эришилган ютуқларни эътироф этди.
Шундан сўнг, байрам тадбири концерт дастурига уланиб кетди. Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлар йиғилганларга манзур бўлди.
БОЛАЖОНЛАР ЗАВҚ ОЛИШДИ
Туман мактабгача таълим ташкилотларида 8 декабрь “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун” муносабати билан байрам тадбирлари кўтаринкилик билан ўтказилди. Мазкур тадбирлар доирасида 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан “Конституция - бахтимиз қомуси” шиори остида тайёрланган байрам дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Унда болажонлар иштирокида мавзуга оид шеърлар ҳамда қўшиқ ва рақслар тадбирни кўнгилли ўтишини таъминлади.
“КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ”
Туманимиздаги таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий байрам тадбирлари ўтказилди. Ана шундай тадбирлардан бири Оқдарё педагогика коллежидаги 6-7 ёшли болаларни мактабга тайёрлов гуруҳларида “Конституцияни ўрганамиз” мавзусига баҚишланди. Мазкур тадбирда иштирок этган болажонлар фуқаролик ҳуқуқлари, шу билан бирга болалар ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Конституция билан ҳимояланганлиги тўғрисида тушунчага эга бўлишди. Шунингдек, болажонлар бош қомусимизга оид ёд олган шеърлардан намуналар ўқишди.
Бир сўз билан айтганда, 8 декабрь - Конституция кунига бағишланган тадбир болажонларда катта таассурот қолдирди.
КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТКАЗИЛДИ
7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 6-мактабгача таълим ташкилоти томонидан 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Қомусим - номусим” номли тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва, бўлим мутахассислари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва тарбиячилари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари иштирок этишди. Тадбир давомида болажонлар томонидан айтилган шеър ва қўшиқлар, ижро этилган рақслар барчага манзур бўлди.
Мазкур тадбирдан сўнг 4 нафар тадбиркорга оилавий нодавлат мактабгача таълим фаолиятини бошлаши учун туман ҳокимининг рухсатномаси топширилди.

Тадбирлар
- 27 ноя, 11:51

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМНИНГ БОШ БУҒИНИДИР!
- 09 сен, 10:50