ФУТЗАЛИМИЗДА ЯНГИ САҲИФА

Айни кунларда Литвада ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Иккинчи маротаба қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган терма жамоамиз гуруҳ баҳсларидан илк марта муваффақиятли ўтди.  Дастлаб, гуруҳда Гватемалага 4:5, гуруҳ етакчиси 2:4 мағлуб бўлсада, Миср жамоасини 2:1 ҳисобида таслим этган ҳолда нимчорак финалга йўлланмани қўлга киритишди. Унда жаҳоннинг энг кучли Эрон терма жамоаси билан тўқнаш келиб, 8:9 ҳисобида имкониятни бой беришди. Лекин қувонч билан тилга олиш керакки, Ўзбекистон терма жамоаси ўйин жиҳатдан ҳеч бир жабҳада Эрон терма жамоасидан ортда қолмади. Ҳатто, хавфли вазиятларни содир этишда рақибдан устунликка эришди. Фақат бизнинг йигитларимизга омад кулиб боқмади. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам мамлакатимиз жамоаси ҳар бир ўйинда ирода ва матонат кўрсатди. Мазкур ўйиндан сўнг FIFA мутахассислари ҳам Ўзбекистон жамоасининг чиройли ўйин кўрсатганлигини, томошабинлар учун ҳам қизиқарли ва шиддатли кечганлигини алоҳида қайд этишди. Шундай экан, футзалчиларимизнинг кўрсатган улкан жасорати, келгусидаги мусобақаларда ҳам зафар қучишда муҳим қадам бўлади.
Мавзуга оид: