Халқаро олимпиада ғолиби

БРОНЗА МЕДАЛИ МУБОРАК!

2-умумтаълим макта-би 4-синф ўқувчиси  Шоҳруҳ Умрзоқов жорий йил август ойида “ЗООМ” дастури орқали бўлиб ўтган Хитойнинг Гонконг Халқаро олим-пиадасида математика фанидан иштирок этиб, ярим финал босқичида бронза медалини қўлга киритди. 

10 декабрь куни туман ҳокими Н.Сулаймонов ҳамда туман Халқ таълими бўлими мудири С.Ортиқова 2-умумтаълим мактабида бўлиб, Шоҳруҳ Умрзоқовни ушбу муваффақият билан қутлашди. Туман раҳбари Шоҳруҳ Умрзоқовга Хитойнинг Гонконг шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичида муваффақиятли иштирок этишида омад тилаб, фахрий ёрлиқ ва телевизор совға қилди.