МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Санэпид қўмита Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан тумандаги ижтимоий соҳа объектларида 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан тайёргарлиги ўрганиб чиқилди. Туман Тиббиёт Бирлашмасига қарашли 4 та Оилавий Поликлиникалар,7 та Оилавий Шифокорлик Пунктлари, Тиббиёт Бирлашмаси Даволаш Стационарларида қозонхона, иситиш тизими, дераза ва эшиклар ҳолати, бинолар том қисмининг таъмирланиш ҳолати, қозонхоналар алтернатив ёқилғи билан таъминланиш ҳолати кўриб чиқилди. Аниқланган камчиликлар жойида бартараф қилинди.
Туман Тиббиёт Бирлашмасига қарашли Даҳбед Оилавий Поликлиникасида иситиш қозони таъмирталаблиги аниқланиб, янги иситиш қозони ўрнатилиши ташкил қилинди. Барча даволаш профилактика муассасаларида иситиш тизимини тафтишдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
Санэпид қўмита Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан ижтимоий соҳа объектларида, савдо ва умумий овқатланиш шахобчаларида, бозорларда, маҳаллаларда аҳолига куз-қиш мавсумида тарқаладиган Юқори нафас йўллари орқали юқадиган грипп, ўткир респиратор касалликларни юқиш йўли, касалликларни олдини олиш тўғрисида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Туманда мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 55 та умумтаълим мактаблари ҳамда 30 та ДМТТ бўлиб, 2025-2026-ўқув йилида куз-қиш мавсуми учун жами 2890 тонна , 2036 тонна мактабларга, 854 тонна ДМТТларга кўмир ёқилғиси олиб келиб тарқатилди.
Куз-қиш мавсуми учун жами 6 дона қозонлар олиб келиб ўрнатиш режалаштирилган. Куз-қиш мавсуми учун 14 та (11,13,15,18,29,37,41,42,53) мактабларга 14 дона қозонлар ҳозирги кунгача олиб келинди. 4,8,22-ДМТТларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш режалаштирилган.
Матбуот анжуманида Санэпид қўмита Оқдарё туман бўлими масъуллари олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериш билан бир қаторда журналистлар томонидан берилган барча саволларга жавоб бердилар.
Ўз мухбиримиз.
Мавзуга оид:

ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ ОШИРИШ - БОШ МАҚСАДИМИЗ
- 16 июн, 15:39

махсус-тактик машғулотлар
- 11 дек, 15:36

Қарорлар
- 23 ноя, 15:07