ХАЙР МАКТАБ, ХАЙР СИНФДОШ!

Мамлакатимизнинг барча таълим муассасаларида бўлгани сингари 7-умумий ўрта таълим мактабида ҳам  25 май - «Сўнгги қўнғироқ» тадбири юқори кўтаринкилик билан байрамона ташкил этилди. 2020-2021 ўқув йилида мактабни 42 нафар 11-синф, 42 нафар 9-синф ўқувчилари битиришмоқда. Бугунги тадбирга туман ҳокимлиги, туман ИИБ вакили, туман ХТБ бўлими, маҳалла фаоллари, мактаб ўқитувчилари, ота-оналар таклиф этилдилар.
Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, она-Ватанни, қадрдон мактабни, азиз устозларни мадҳ этувчи шеърлар айтилиб, тадбирнинг янада кўтаринки руҳда ўтишини таъминлади. Битирувчи синф ўғил-қизлари эса қадрдон мактаби ва устозлари билан хайрлашар эканлар, келажакда албатта уларнинг ишончларини оқлашга, она-Ватанимизга муносиб фарзандлар бўлишга ишонтирдилар.
Тадбир якунида туман ва вилоят ғолиблари, мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритган иқтидорли ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди. Фидойи ўқитувчиларга ҳам фахрий ёрлиқлар ва дил изҳорлари  тақдим этилди. 
Тўлғаной ГАДОЕВА, 
7-мактабнинг  ижодий-маданий 
масалалар бўйича тарғиботчиси.
Мавзуга оид: