Оилавий нодавлат МТТ иш фаолиятини бошлади



      2020 йил 24 август куни Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида болаларнинг соғлом ўсиб сифатли таълим-тарбия  олишлари  ва  ҳар томонлама ривожланган холда  мактаб таълимига тайёрланишлари мақсадида тадбиркор Юлдуз Якубова томонидан ташкил этилган “ERKATOY” деб номланган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбири  бўлиб  ўтди.

    Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ўринбосари Сардор Луқмонов, туман  мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва  болажонларни ва уларнинг ота-оналарини “Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги” байрами арафасида иш бошлаган ушбу  таълим маскани билан  табриклашди ва самимий тилаклар билдиришди.

   Мазкур таълим ташкилотига Лойиш шаҳарчасида яшовчи   25 нафар болажонлар жалб килиниб  2 нафар ишсиз хотин-қизлар иш билан таъминланди.