Кенгаш котибияти ишчи гуруҳи камчиликларни ўрганишмоқда

Халқ депутатлари Оқдарё туман кенгаши котибияти бошчилигида депутатлар ишчи гуруҳи келгуси сессия ишига таклифлар киритиш учун жойларда ўрганиш ишлари олиб боришмоқда. Жумладан, котибият мудири Ч.Ортиқова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Лойиш шаҳарчасидаги дорихоналар, гўзаллик салонлари, ошхоналар ва Оқдарё деҳқон бозоридаги бугунги вазият, карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасида ўрганиш ишлари олиб боришди ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида тадбиркорлар, хизмат кўрсатиш ходимларига тушунтиришлар беришди.