Мактабгача таълим ташкилоти масъуллари учун йиғилиш бўлди


     2020 йил 31 октябрь куни Оқдарё туман Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 28 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва  Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ҳамда хўжалик мудирлари, ҳамшира ва педагог  ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

     Йиғилишни  Мактабгача таълим бўлими мудири Б.Асророва очиб берди.  Кун тарбидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид  чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони,  таълим-тарбия сифатини ошириш, меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши,  соғлом овқатлантиришни ташкил этиш, мактабгача таълим ташкилотларини куз-қиш мавсумига тайёргарлиги каби масалалар юзасидан  мудир ўринбосари ва шуъба мудирлари томонидан  маърузалар қилинди.