Муаммолар ечими

ФУҚАРОЛАР ҲОКИМ ҚАБУЛИДА

Туман ҳокими Н.Сулаймонов 7 декабрь куни 20 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатларини қабул қилди. Мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ижроси тегишли мутасаддиларга бириктирилди. 

қабулда тадбиркорлик, уй-жой, тиббий ва моддий ёрдам, кредит, оилавий муносабатлар каби масалалардаги мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг қарийб 50 фоизи жойида ҳал этилди. 


АҲОЛИ МУАММОЛАРИ РАҲБАРЛАР ЭЪТИБОРИДА

Яқинда туман ҳокими Н.Сулаймонов 2-сектор раҳбари туман прокурори Д.Кубаев билан биргаликда 2-сектор ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини ўрганди. 

Ободонлаштириш ишларини тезкор ва сифатли амалга ошириш  борасида масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, раҳбарлар 1-сектор ҳудуди “Оқдарё” МФЙ Қиёт қишлоғида тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли ўртасида юзага келган муаммоли вазиятни ўрганиб, масалани ҳал этиш юзасидан тушунча ва тавсиялар беришди.