Қомусимиз болажонлар мадҳида


КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ

Инсон – коинот гултожидир. У нафақат табиатнинг, балки жамиятнинг ҳам мевасидир. Биз ҳамиша яхши яшашга, фаровонликка интиламиз. Лекин барча орзу-умидларимиз, режаларни амалга ошириш, фарзандларимизнинг орзу-ҳавасларини кўриш тинчлик деб аталмиш буюк неъмат билан боғлиқ. Мана, халқимизнинг асрий орзуси бўлмиш – Мустақилликка эришганимизга ҳам 29 йил тўлди. Эркин ва фаровон ҳаёт тарзимиз муҳтарам Президентимиз бошчилигида ишлаб чиқилган бахт қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз аксини топган, бандма-банд, моддама-модда барча ҳақ-ҳуқуқларимиз аниқ, равон белгилаб қўйилган.

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни. Шу муносабат билан республикамизнинг барча вилоят, туман мактабларида “Конституция – бахтимиз қомуси” деб номланган байрам тадбирлари ўтказилди. Жумладан, 45-ИДУМда ҳам бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди. 2 декабрь куни 3-“Д” синф ўқувчилари ҳам “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида байрам тадбирини нишонлашди. Улар ўзларининг Давлат рамзлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари ҳақида шеър, қўшиқ ҳамда саҳна кўринишлари билан тадбир иштирок-чиларини хушнуд этишди.

Тадбир сўнгида ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.Жиянов ўқувчиларни байрам билан табриклаб, уларнинг келажакда Она Ватанимизнинг муносиб фарзандлари бўлиб вояга етишишларида муваффақиятлар тилади.


Зебо УМАРОВА.




Мавзуга оид: