Яна электр ҳақида



БОЗОРДА НЕГА ЭЛЕКТР 

ЭНЕРГИЯСИ  ЙЎҚ?

(Луқма)

(Япония, Токиода одамларни огоҳлантирмасдан электр токи узилиб қолгани учун энергетика раҳбарлари халқдан тиз чўкиб кечирим сўрашганлиги ижтимоий тармоқларда ёритилди).

Шу йилнинг 6 ноябрь - якшанба куни Лойиш марказий бозорида эрта тонгдан токи кечгача свет ўчирилди. Нега айнан, бозор куни? Бозорчилар, дўкончилар, тикувчилик шахобчалари ходимлари кун бўйи ишсиз ўтиришди. Бозор куни вақт ажратиб, барча муаммо ва эҳтиёжларини ҳал қилишни режалаштиришга ўрганган халқимиз, бозор мижозлари овора-ю сарсон бўлишди. Мана бир неча кундирки, шу аҳвол яна давом этмоқда. 

Лойиш бозорчиларидан ким кечирим сўрайди? “Биз ҳам ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олаётган эканмиз,- дейди истеъмолчилар,-   туман элекр тармоқлари мутасаддиларидан ушбу саволимизга жавоб сўрашга ҳақлимиз. Электр жиҳозларининг носозлиги ёки уларни таъмирлаш учун маблағ йўқлигининг сабаби нима, масъул ким? 

Шуни биламизки, бу саволга биргина кечирим сўраш билан жавоб бериб бўлмайди. Аниқ, амалий натижа керак.


Ўз мухбиримиз.

Мавзуга оид:
Тадбирлар

Тадбирлар

  • 27 ноя, 11:51
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07