Қишлоқ хўжалиги

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга кейинги йилларда катта эътибор берилмоқда. Шу боисдан ҳам эришилаётган муваффақиятлар салмоқли бўлаяпти. Якунланаётган йилда ҳам туманимиз деҳқонлари пахта, Қалла ва бошқа экинлардан юқори ҳосил йиғиштириб олиб, қувончли ютуқларни ўлга киритдилар. Албатта, бунда фермерларимизнинг ўз вазифаларига сидқи-дилдан ёндошганликлари,  ерга меҳр бериб экинларни агротехника талаблари дара-жасида парвариш қилганликлари ўз натижасини берди. Шунингдек, томорқаларда ҳам йиғиштирилаётган маҳсулотлар салмоғи кўзни қувонтиради.

ўтган якшанба куни мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани сингари тума-нимиз деҳқонлари ҳам ўзларининг касб байрамларини кенг нишонладилар. Шу муносабат билан “Устоз” базмгоҳида ўтказилган тадбирга шу соҳада етарли тажрибага эга бўлган уста пахтакорлар, пиллакорлар, чорвадорлар, қўйингчи, қишлоқ хўжалиги соҳасининг турли йўналишида фаолият юритаётган барча деҳқонлар таклиф этилди. Дастлаб сўз олган туман ҳокими Н.Сулаймонов йиғилганларни байрам билан муборакбод этар экан, кейинги йилларда амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган ютуқлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг ҳоким бир гуруҳ  қишлоқ хўжалик ходимларига қимматбаҳо совғалар ва эсдалик медалларни топширди.

- Деҳқончилик қилаётганимга ҳам 40 йилдан ошди,  дейди “Гулистон” ММТП ҳудудидаги “Искандар Қорабоев” номли фермер хўжалигининг раҳбари Амин Искандаров. Жорий йилда пахта ва ғалла режаларини ошириб бажардик. Албатта буни эвазига яхшигина даромад қилдик. Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган байрамда иштирок этиб, ҳамкасбларимиз билан янги режалар ҳақида фикрлашдик. Энг муҳими, “Ерни боқсанг, ер сени боқади”, деган нақлга амал қилган деҳқон ҳеч қачон ютқазмайди.

Тадбирда пойтахтдан ташриф этган таниқли эстрада хонандалари Фарҳод ва Ширин ижросидаги ҳамда туман Маданият уйи санъаткорлари томонидан янграган дилрабо куй ва қўшиқлар байрамнинг янада файзли ўтишини таъминлади. 


Ўз мухбиримиз.