Мутахассис маслаҳати ҚАРИНДОШЛАР ЎРТАСИДАГИ НИКОҲЛАРНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ
Оила жамиятнинг асосий бўғини, у никоҳ ва қон-қариндошликка асосланиши ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Жамият ва давлат оилани, оталик-оналик ва болаликни ҳимоя қилади, оилавий муносабатларга умуминсоний ва миллий қадриятлар жорий этилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг I-чи моддасида, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш (ФҲДЁ) органларида тузилиши лозимлиги ва никоҳ ёши эркак-аёллар учун Ўзбекистонда ҳозирги пайтда 18 ёш деб белгиланган. Аслида бу ёшда ҳам қиз бола турмушга чиқиши хавфли ҳисобланади. Турмушга чиқиш қизлар учун 20-22 ёш, йигитлар учун 23-25 ёш деб белгилангани маъқул, чунки бу ёшда саломатлик барқарорлашиб, гормонал етилиш ўз палласига етади, киши бирор касб эгаси бўлади, жисмоний ва руҳий салоҳияти ошади, оила юмушларини бажаришга тайёр бўлади.
Эрта турмуш қуришда қиз бола ўз мустақиллик ва эркинлигидан чекланади, оилада мавжуд муаммолар ечимини тўғри ва мақсадли ҳал этишда, дунёга келган фарзандини парваришлаш ва тарбиялашда қийинчиликларга дуч келади. Афсуски, айрим ота-оналар ўз орзу-ҳавасларга берилиб, қизларини эрта турмушга берадилар. Эрта никоҳ эрта ҳомиладорликка олиб келади, у эса жуда оғир кечиши, туғиш жараёнида она ва бола соғлиғи ҳавф остида қолиши мумкин.
Эрта турмуш қуриб, ҳомиладорлик рўй берса ҳомила ривожланиши ва туғруқ жараёни анча оғир кечади. Бола чала, кам вазнли, турли хил нуқсонлар билан туғилиши мумкин. Агар бола соғлом туғилганда ҳам уни парвариш қилиш 16-17 ёшли қизларга жуда оғирлик қилади. Шунингдек, эрта ҳомиладорликда қуйидаги салбий оқибатлар кузатилади:
- ҳомиладорлик ва туғиш даврида, туққандан кейин турли хил асоратлар кузатилиб, биринчи ҳомиладорлик кўп ҳолатларда аборт билан якунланади, бунинг оқибатида жинсий аъзоларда турли хил юқумли ва бошқа касалликлар ривожланади;
- ўсмир қизларда ҳомиладорлик оғир кечади: ҳомила яхши ривожланмайди, вазни кам, кўп ҳолатларда ўлик ёки чала, нуқсонли ва турли хил касалликлар билан туғилади;
- ўсмир қизларда туғиш жараёни оғир ўтади, ўсмир қизлар тос суяклари яхши ривожланмагани сабабли табиий туғиш қийинлашиб аёл кўпинча жарроҳлик кесарча кесиш амалиёти билан туғдирилади;
- она қанча ёш бўлса, салбий оқибатлар кузатилиш хавфи ҳам шунча юқори бўлади;
- ўсмир қиз эрта ҳомиладор бўлганда руҳий ҳолати ўзгариб, тушкун ҳолатга тушиб, бу ҳолат уларда узоқ вақт сақланади.
- ёш оила иқтисодий жиҳатдан ҳам қарам бўлиб, уларда ажралиш ҳолатлари кўп кузатилади.
Соғлом турмушни издан чиқарадиган, ирсий касалликларга сабабчи бўладиган салбий урф-одатлардан бири - яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳдир. Шунинг учун ёшлар ўртасидаги эрта турмуш ва яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш мақсадида мактаб, коллеж ҳамда маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш керак.
Оила кодексининг 17-моддасида "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш" белгилаб қўйилган бўлиб, ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги тасдиқланган Низоми билан мустаҳкамлаб қўйилган. Низомга асосан никоҳланувчи шахслар 5 босқичли тиббий кўрикдан ўтадилар: ОИТСга қарши курашиш маркази, Наркология маркази, Тери-таносил диспансери, Силга қарши курашиш диспансери ва Руҳий касалликлар диспансеридан бепул ўтказилади.
Жисмонан соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш ва оиланинг ролини ошириш ҳамда ёш қизлар ўртасида эрта никоҳларнинг олдини олишда МФЙлар, Хотин-қизлар қўмитаси, ФҲДЁ, Ёшлар ишлари агентлиги, ОАВ ходимлари, Диний қўмита вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш бугунги давр талаби ҳисобланади.
Эрта турмуш қуриш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатларига бефарқ бўлмайлик.

С. ТУРҒУНОВА,
туман кўп тармоқли марказий
поликлиника гинекологи.
Мавзуга оид:

Аёлларимиз ҳаётдан рози бўлса, мақсадга эришган бўламиз
- 15 янв, 09:33

АЁЛЛАРГА ЭЪТИБОР - КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР
- 09 июн, 10:19

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш диққат-эътиборимизда
- 28 янв, 13:39

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Саломатлик
- 21 янв, 14:51