Ҳисоботлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ

 XXI СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

2020 йилнинг 30 декабрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман депутатлари, тегишли идора ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. 

Сессия кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тегишли масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди. 

-туман прокуратурасининг 2020 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти бўйича туман прокурори Д.Кўбаев,

-туман ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати бўйича туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Ибрагимов,

- туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Холмаматов,

- туман маҳаллий бюджети параметрларининг 2020 йилдаги ижроси ҳамда туманнинг 2021 йилги маҳаллий бюджети параметрларини белгилаб олиш бўйича туман молия бўлими мудири У.Махманазаров,

- тумандаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва айримларини камбағалликдан чиқариш чоралари бўйича туман сектори раҳбарларининг ҳисоботи ҳақида;

- туманда инвестицияларни жалб қилиш, инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалиётга кенг тадбиқ этиш ишлари бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Б.Жўраев,

- автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва таъмирлаш, аҳолига транспорт ва алоқа хизмати кўрсатишни яхшилаш борасида амалга оширилган ишлари бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Б.Аролов,

- тумандаги умумтаълим мактабларида 5 та ташаббус бўйича амалга оширилган ишлар бўйича туман ҳокимининг ўринбосари С.Луқмонов,

- солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича туман Давлат солиқ инспецияси бошлиғи Ж.Ядгаров,

- аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан туман бандликка кўмаклашиш маркази бошлиғи Ш.Хидиров,

- туманда коронавирус инфекциясига қарши курашиш самарадорлигини ошириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида олиб бораётган ишлар бўйича туман соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи И.Бобобеков ҳамда

- Давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. 

Сессия ишида масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарор лойиҳалари қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.