ҚЎШНИЛАР ЖАНЖАЛИ ЎЛИМ БИЛАН ТУГАДИ

Судланувчи Омон Мўминов, 2022 йил 16 октябрь куни соат 16:00 лар чамасида қўшниси Давуров Тўлқин билан Оқдарё туман, "Оқдарё" маҳалласи ҳудудида жойлашган, "Оқдарё кўркам боғлари" фермер хўжалигига қарашли ер майдонида сув насосидан рухсатсиз фойдаланганлиги сабабли ўзаро жанжаллашиб қолишади. Натижада Т.Давуров боши билан О.Мўминовнинг бурун соҳасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказади.

Шундан сўнг, судланувчи О. Мўминов олган тан жароҳатларидан ғазабланган ҳолда қўшниси Т. Давуровни қасддан ўлдириш ниятида, шу куни соат 17:30 лар чамасида Т. Давуровнинг олдига қайтиб келади. У билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган қўлидаги ошхона пичоғи билан Т.Давуровнинг бел соҳаси чап томонида қорин бўшлиғига бир маротаба қасддан уриб ўлдирган.

Судланувчи Омон Мўминовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 97-моддасининг 1-қисми билан, 11 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

А.ВаХабов,

туман прокурори, адлия маслаҳатчиси.


Мавзуга оид: