Янги йилда янги боғча


ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ОЧИЛДИ

Янги йил байрами арафасида "Ойтамғали" маҳалласида 120 ўринли 34-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирни туман ҳокими Н.Сулаймонов очиб бериб, маҳалла аҳлини янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилганлиги ҳамда янги йил байрами билан табриклади. Тадбир давомида болажонлар томонидан ижро этилган ашула ва рақслар иштирокчиларга манзур бўлди.

Лойиҳа қиймати 2,600 миллион сўмни ташкил этган мазкур давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун барча қулайликлар, шарт-шароитлар яратилган бўлиб, замонавий жиҳозлар билан таъминлаган. 

Бир сўз билан айтганда, болалар боғчасини янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилиши болажонларга, маҳалла аҳлига байрамона совға бўлди.