Ёшлар форуми


ЁШЛАРИМИЗ ДОИМО ФАОЛ БЎЛИШАДИ

Маъруфхон Мусаев,  Ёшлар ишлари 

агентлиги туман бўлими бошлиғи  

Ўтган йилнинг 25 декабрь куни Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда биринчи бор Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилди. Ушбу форумнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш учун жойларда кенг миқёсда ибратга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларимиз бугун ўз олдиларига улкан марраларни қўйишган. Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Бунда аввало, биз ёшларга, уларнинг куч-ғайратига ва азму шижоатига суянамиз.

Мана шу марраларга эришиш йўлида Муҳтарам Президентимиз томонидан  ёшларни олдидаги барча тўсиқлар олиниб, қуйидаги имтиёзлар яратиб берилмоқда. Жумладан, ҳар битта туманларда "Ёшлар кичик саноат зоналари" ташкил этилади. Ушбу саноат зоналарида ёшлар лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш учун зарур бўладиган барча инфратузилма объектлари жойлаштирилади.

Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилади.

Бундай кредитлар 3 йил имтиёзли даври билан 7 йил муддатга берилади. Банк томонидан ушбу мақсадлар учун 45 миллион долларлик микрокредитлар ажратилади.

Ёшлар тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун жамғарма ташкил этилиб 100 миллион доллар маблағ ажратилади. Ушбу жамғарма ёшларнинг лойиҳаларига қулай шартларда ва паст фоизларда кредит беради.

Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури орқали ҳар бир вилоятга ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 100 миллиард сўмдан кредит маблағлари йўналтирилади.

Яқин икки йилда "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида 300 минг нафар ёшлар компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитилади.

Илм йўлини танлаган иқтидорли ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида, янги йилдан бошлаб магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробарга оширилади.

Яна бир долзарб масала. Юртимизда бир неча фарзанди олийгоҳларда таҳсил олаётган ота-оналарнинг аксарияти, очиғини айт-ганда, ўқиш харажатларини қоплашда қийналадилар. Шунинг учун икки ва ундан ортиқ фарзанди олий ўқув юртида шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити бериш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда кредитни ўқиш даври тугаб, ёшларимиз ишга жойлашгандан сўнг қайтариш назарда тутилади.

Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб ёшлар ўртасида ҳар йили "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовларини ўтказиш тизими йўлга қўйилади. Ушбу синов талабларини бажарганларга спорт разрядлари берилади, муддатли ҳарбий хизматга бориш ва "Темурбеклар мактаби"га киришда имтиёзлар жорий этилади.

Энг муҳими, мана шундай синовларда тобланиб, иродаси чиниққан фарзандларимиз жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол инсонлар бўлиб вояга етади. Олий таълимга киришда энг юқори бал тўплаган 200 нафар ёшга 4 йиллик Призидент гранти эълон қилинди. Олий таълим талабалари учун Призидент стипендиялари жорий этилади.

Азиз ёшлар! Муҳтарам Президентимизнинг сиз ёшларга берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, мамлакатимизнинг, эртанги Она Ватанимизнинг Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда сизлар асосий куч эканликларингизни яна бир бор эътироф этмоқчиман.


Гадание Книга Перемен с подробной интерпретацией https://gadanieperemen.ru
Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07