Саломатлик - туман бойлик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг  Олий Мажлисга 

Мурожаатномасини ўқиб-ўрганамиз


ХАЛҚИМИЗГА БЕМИННАТ ХИЗМАТ 

КЎРСАТАМИЗ

Президентимизнинг Олий Мажлис парламентига йўллаган Мурожаатномаси халқимизнинг эзгу интилишлари, орзу-мақсадларини ўзида мужассам қилиб, самимий, ҳаётбахш ғоялар билан йўғрилганлиги билан алоҳида аҳамиятга эгадир. Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар, энг аввало, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси фаровон, ҳаётдан рози бўлган ҳолда яшашига эришиш лозимлигига қаратилгани халқимизнинг барча қатламдаги кишилари диққатини ўзига жалб этди.

Шуни қувонч билан айтиш лозимки, сўнгги йилларда аҳолини қўллаб-қувватлашга эътибор янада кучайтирилди, ижтимоий ҳимояга нисбатан ёндашув бутунлай ўзгарди. Мамлакатимизда инсон қадр-қиммати, айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар масалалари доимий диққат-эътиборда бўлиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, жамиятга интеграция қилиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Амалга оширилаётган ўзгаришларга қарамай, ногиронлиги бўлган шахсларни ўйлантириб келаётган муаммоли масалалар ҳам оз эмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Биз меҳр-мурувватли, эзгуликни қадрловчи халқмиз. Кейинги йилда айнан ушбу йўналишда ҳам кенг қамровли ишларнинг амалга оширилиши ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни умидсизлик ҳамда ишончсизлик кайфиятидан халос этиш, ҳаётга интилишини оширишда муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлаймиз.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганидек, ногиронликни белгилашнинг жаҳон андозаларига мос "ижтимоий модели"га босқичма-босқич ўтилади. Муҳтож аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш бўйича янги тизим жорий этилади. Бу имкониятдан қарийб 50 минг нафар юртдошимиз фойдаланиши мумкин бўлади.

Мурожаатномада халқимиз генофондини мустаҳкамлаш мақсадида тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш лозимлиги ҳақида таъкидланиб, бизнинг бош мақсадимиз - нафақат касалликни даволаш, балки унинг олдини олишдан иборат эканлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилади:

- Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнида давлат-хусусий шериклик муносабатларини кенгайтириш лозим. Давлат томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар доираси белгиланиб, пуллик ва бепул даволаниш ўртасида аниқ чегара ўрнатилиши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат шифохоналарини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.

Навбатдаги долзарб муаммо - аҳоли ўртасида онкологик касалликлар кўпайиб бораётгани билан боғлиқ. 

Мисол учун, юртимизда йилига 22 мингдан ортиқ беморда онкологик касаллик аниқланмоқда. 

Бу, ўз навбатида, мазкур касалликка қарши кураш тизимини такомиллаштиришни талаб этиб, юқори технологик тиббий ёрдамга эҳтиёжни кучайтирмоқда.

Ушбу йўналишдаги касалликларни барвақт аниқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда алоҳида қарор ва дастур қабул қилиш, уни молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш вазифаси юклатилади.

Кўпайиб бораётган бир қатор жиддий касалликлар профилактикаси бўйича халқаро институтлар, нуфузли хорижий шифохоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур.

Халқимиз генофондини сақлаш учун ҳомиладор аёллар ва болаларнинг овқатланиш рациони бўйича амалдаги меъёрларни халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш лозим. 

Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда бу борада ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган дастур ишлаб чиқиш вазифаси топширилади.  

Мурожаатномадан келиб чиқиб биз медицина ходимлари  барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб- қувватлаб, ўз олдимизга муҳим вазифаларни белгилаб, уларни ижросини таъминлаш, айниқса, туманимиз аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш борасида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, халқимизга беминнат хизмат кўрсатишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Шавкат ИБРАГИМОВ,

   туман Тиббиёт бирлашмаси   "Жарроҳлик бўлими" мудири.


Мавзуга оид:
Халқ таълими

Халқ таълими

  • 29 дек, 15:51