Ёшларга имкониятлар

Мурожаатномада ЁШЛАРГА 

 берилган имкониятлар

2020 йил 29 декабрь куни Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси йўлланди. Ушбу Мурожаатнома мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш учун жойларда маҳаллабай мурожаатнома давомийлиги таъминлаб борилмоқда.

Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш устувор йўналишлардан бири бўлиши лозим.

Мамлакатимизда 2021 йилга "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили", деб ном берилди.

Шу мақсадда "Янги ўзбекистон - мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади", деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш белгилаб олинди.

Президентимиз Мурожаатномада: "Барчамиз яхши биламиз, биз бугун ўз олдимизга улкан марраларни қўйганмиз. Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Бунда аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз ва азму шижоатингизга суянамиз", дея алоҳида таъкидлаганликлари барчамизга дастуриламал бўлиб қолмоқда.

Мана шу марраларга эришиш йўлида Муҳтарам Президентимиз томонидан сиз азиз ёшларни олдингиздаги барча тўсиқларни олиб, қуйидаги имтиёзларни яратиб бермоқда, жумладан ҳар битта туманларда "Ёшлар кичик саноат зоналари" ташкил этилади.

- Ушбу саноат зоналарида ёшлар ло-йиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш учун зарур бўладиган барча инфратузилма объектлари жойлаштирилади.

- Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилади.

- Бундай кредитлар 3 йил имтиёзли даври билан 7 йил муддатга берилади. Банк томонидан ушбу мақсадлар учун 2021 йилда 45 миллион долларлик микрокредитлар ажратилади.

- Ёшлар тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун жамғарма ташкил этилиб, 100 миллион доллар маблағ ажратилади.

 Ушбу жамғарма ёшларнинг лойиҳаларига қулай шартларда ва паст фоизларда кредит беради.

- 2021 йилда юртимизда 10 та Президент мактаби, кимё, биология, математика, ахборот технологияларига ихтисослаштирилган 197 та мактаб ўз фаолиятини бошлайди.

- Болаларни меҳнат кўникмаларини мактаб давридан бошлаб шакллантириб бориш мақсадида "Касбга ўргатиш тизими" жорий этилади.

- Аъло баҳоларга ўқиётган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади.

- "Эл-юрт умиди" жамғармасидан етакчи хорижий ўқув юртларининг магистратура, докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади.

- 2021 йилдан бошлаб олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилади.

- Физика бўйича Аҳмад Фарғоний номидаги халқаро фан олимпиадаси ташкил этилади.

- Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар ажратилади. Бундан ташқари, ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга  ўқитиш учун 1 триллион сўм ва 50 миллион доллар ажратилади.

- Эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, чин етим, ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож болаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатиш бўйича янги тизим жорий этилади.

- 2021 йилда биринчи марта бюджетдан 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 миллиард сўм ажратилади. Умуман, бундай эзгу ишларни тизимли йўлга қўйиш учун Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиб, унга бюджетдан 100 миллиард сўм йўналтирилади.

- Болалар Омбудсман тўғрисида қонун қабул қилинади.

- 2021 йилда БМТ кафеллигида "Инсон ҳуқуқлари таълим" глобал форуми, ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар анжумани, диний эркинлик масалалари бўйича минтақавий конференцияларни ўтказишлар белгилаб олинди.

Муҳтарам Президентимизнинг биз ёшларга берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, она Ватанимизнинг Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда ёшлар асосий куч эканлигини  яна бир бор эътироф этиб, туманимиз ёшлари ҳам бу борада астойдил ҳаракат қилади, дея ишонч билдирамиз. 

Алихон МАЖИДОВ,

туман Кенгаши қошидаги

ижтимоий-маданий соҳани 

ривожлантириш, оила, хотин- қизлар ва ёшлар масалалари 

бўйича доимий комиссия раиси.

                              


Мавзуга оид: