Тадбиркорлар форуми

"ДЕПУТАТЛАР ВА 

ТАДБИРКОРЛАР МУЛОҚОТИ"

ФОРУМИДА 70 ДАН ОРТИҚ ТАДБИРКОРЛАР 

ҚАТНАШДИ

"Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти" форумида айни кунларда жойлардаги тадбиркорлар, ишбилармон доира вакилларининг, кичик бизнес субъектларининг фаолиятларидаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга амалий кўмак беришда тегишли мутасаддилар билан яқин ҳамкорлик ўрнатишга катта ёрдам бермоқда.

Жорий йилнинг 18 январь куни O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ҳамда "Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти" форуми туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўтказилди. Форумда ҳамкор ташкилотлардан туман ҳокимлиги, прокуратура, тижорат банклари, Халқ таълими бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази, МТМ туман бўлимидан масъуллар ва бош-қа ҳамкор тадбиркорлар ва ўз бизнесларини йўлга қўймоқчи бўлган ёш йигит-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.

Форумда иштирок этган тадбиркор Шодиёр Абдувоҳидов Пичоқчи маҳалласида мини-футбол майдончаси қуриш ниятида эканлиги, бу борада бир йилдан бери мутасаддиларга юзлангани билан иши ҳал бўлмаётганидан шикоят қилди. Мазкур майдончани қуриш учун тадбиркорга  туман ҳокимлиги ер майдони ажратилишида амалий ёрдам берадиган бўлди.

Мулоқот жараёнида қишлоқ тадбиркорлари ва фуқароларининг кўплаб мурожаатлари ўрганилиб, баъзилари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Хусусан, Пичоқчи маҳалласидан ёш тадбиркор Шаҳриёр Солиев автомашиналар ювиш шаҳобчаси очиш ҳаракатида юрганлигини айтиб мурожаат қилди. Халқ банки масъуллари тадбиркорга ушбу масалада имтиёзли кредит ажратилишига келишиб олинди.

Тадбиркор Толиб Абдувоҳидов томонидан маҳалладаги 30-мактаб 1980 йиллар даврида қурилганганлиги, ҳозирги кунга келиб мактаб жорий таъмирланиш ҳолатига келиб қолганлиги, ушбу мактабни 2021 йилги Давлат дастурига киритиб амалий ёрдам бериш кераклиги сўралди.

Фуқаро Элёр Жалолов темирчилик ҳунари билан шуғулланиш ниятида эканлигини ва иш бошлаш учун 200 миллион сўм кредит маблағ кераклиги бўйича мурожаат қилди. Тадбиркорга тижорат банклари масъуллари томонидан кредит ажратишга келишиб олинди.

Форумда кўтарилган шу каби қатор муаммоли масалалар ҳамкор ташкилот вакиллари билан биргаликда депутатлар назоратига олинди.


Анвар АҲМЕДОВ,

Халқ депутатлари туман 

Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби.

Мавзуга оид: