Маҳалла ва ҳаёт

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ -

ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

Бугунги кунда  аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ташкил этиш, жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш ҳамда санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Жорий йилнинг 30 январь куни Узунқишлоқ МФЙ фаоллари иштирокида ўтказилган  йиғилиш ҳам аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ташкил этиш мавзусига бағишланди.

Йиғилишда Узунқишлоқ МФЙ раиси С.Алқарова, ҚВП врачи Г.Сапарова ҳамда 46-мактаб директори, Экологик партия қошида ташкил этилган  "Аёллар қаноти" етакчиси М.Нуриддиновалар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар хусусида ўзларининг қимматли маслаҳат ва тавсияларини беришди.

Ўз мухбиримиз.

Мавзуга оид:
Саломатлик

Саломатлик

  • 21 янв, 14:51