МАҲАЛЛАЛАРДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ


Тарғибот гуруҳининг навбатдаги тадбири Суғончи МФЙда бўлиб ўтди. Маҳалла хотин-қизлари билан ташкил этилган ушбу тадбир "Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш", "Миллий қадриятларимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни", "Она сути фазилатлари" мавзусига бағишланди.
Шунингдек, Темирак МФЙда ҳам "Миллий либос - маънавият кўзгуси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Ўтказилган тадбирларда туман тарғибот гуруҳи раҳбари Д. Адилова, диний ишлар бўлими раҳбари А. Насимов, туман отинойилар раҳбари Ш. Ҳакимовалар иштирок этиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Маҳаллаларда ўтказилган тадбирлар кўтаринки ва ижодий кайфиятда ўтди. Саҳнада қўшиқлар, алёрлар, шеърлар, ватан тинчлиги, фаровон ҳаёт учун шукроналик изҳорлари янгради.
Маълумки, Рамазон ойи меҳр-саховат, мурувват ойидир. Шу боисдан туманимиздаги эҳтиёжманд, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотганлар хонодонларига бориб, ҳолидан хабар олиш мақсадида саховатпеша туманимиз отинойилари томонидан пул ва озиқ-овқат эҳсонлари тарқатиб келиш тадбирлари ҳам амалга оширилмоқда.
Хадича ҚОБИЛОВА.
Мавзуга оид:

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш диққат-эътиборимизда
- 28 янв, 13:39

Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38

Тадбирлар
- 27 ноя, 11:51

ТАДБИРЛАР
- 23 ноя, 14:31