Таълим ва тажриба

ҚИЗИҚАРЛИ ТАДБИРЛАР


13-умумтаълим мактабида январь - табиий фанлар ойлиги қизиқарли тадбирларга бой тарзда ўтказилди. Бу борада табиий фанлар ўқитувчилари Ойгул Бўриева, Зулайҳо Худойқулова, Зулфия Худойқуловалар раҳбарлигида фан ойлиги доирасида биология фани бўйича  "Гуллар байрами", "Қушлар байрами" сингари тадбирлар ташкил этилган бўлса, кимё, физика фанлари бўйича "Ёш кимёгарлар" ижодий ишлар танлови, "Заковат" беллашувлари ўтказилди. Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши ўқувчиларнинг табиий фанлар бўйича олган билимларини янада мустаҳкамлаш билан бир қаторда фанларга бўлган қизиқишини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Фан ойлиги якуни билан мактаб директори Р.Эгамбердиев томонидан фаол ўқувчилар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

  Элёр ТОЖИНОРОВ,

                                       13-мактаб ўқитувчиси.