Рўзғорингиз учун

Ўқинг, қизиқ

ТУРМУШ УЧУН ТАВСИЯЛАР

* Шам ёруғлигини орттириш учун уни ойна олдига қўйинг.

* Кўзойнак ойнаги чизилган бўлса, бир икки томчи сирка билан артинг.

* Дераза кўзларини тозалаш учун 1 литр илиқ сувга 2 қошиқ сирка қўшинг ва ойналар ичини юқоридан пастга қараб, ташқи томонини чапдан ўнгга қараб артинг.

* Сочиқларни ювишдан аввал озгина туз ва лимон суви қўшилган илиқ сувга ботириб қўйилса, яхши тозаланади ва ранги ҳам айнимайди.

* Кир ювиш машинасида қурум пайдо бўлмаслиги учун ичи бўш пайтда сода ўрнига ярим литр сирка қўйиб, 95 градусда ишлатинг.

* Вазадаги гуллар узоқ муддат туришини хоҳласангиз вазага ёмғир суви қуйинг. Чунки гуллар хлорли сувни ёқтирмайди.

* Оёқ кийим тор бўлса, ичига сиркага ботирилган газета ғижимлаб солинг.

* Раковина қувури тиқилиб қолса, сода қўшиб қайнатилган сувдан фойдаланинг.

* Карам ҳидини йўқотиш учун қозонга тилим нон солинг.

* Қўлингиздан балиқ ҳидини кетказиш учун олма сиркаси билан артинг.

*  Тухум тузли сувда пиширилса,тезроқ пишади ва ёрилмайди.

Мавзуга оид:
Саломатлик

Саломатлик

  • 21 янв, 14:51