Радар ва хатар.

Шахсий фикр

ЛОЙИШДА РАДАР ЎРНАТИШ КЕРАКМИ?

Лойишнинг Амир Темур номли шоҳ кўчаси кенгайтирилганлиги, тунда эса ёритгич чироқларнинг порлаб туришлари дилларга завқ бағишлайди. Бироқ кўча кенгайгани билан транспорт қатновида тартиб бўлаётгани йўқ. Бундай ҳолни эрталаб 7:30 дан 9 гача, кечки пайт эса соат 17 дан кейин бемалол кузатиш мумкин. Айрим учар ҳайдовчилар эса тезликни 100-120 гача чиқариб, йўловчилар ҳаётига хавф солаётганлиги ачинарлидир. Негаки, эрталаб Лойишнинг барча кўчаларидан 45-47- мактабларга ўқувчилар қатнашади. Афсуски, бу борада ўқувчиларнинг хавфсизлиги ҳақида ҳеч ким бош қотирмаётганлиги ажабланарлидир.

Гапнинг қисқасини айтганда, Амир Темур шоҳ кўчасига радар ўрнатилса, транспорт воситаларининг қатновида тартиб бўларди. Буни мутасадди ташкилотларнинг масъуллари ўйлаб кўришлари зарур.

Кенжа БОТИР.

Мавзуга оид: