Саломатлик

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН БЕШ МИНГ ҚАДАМ

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш, пиёда юришнинг саломатликка фойдасини тарғиб этиш муҳим ўринга эга.

Шундан келиб чиққан ҳолда туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси, туман ИИБ шахсий таркиби, туман "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" бўлими ва бир қатор ташкилот ва муассасалар билан биргаликда тизимли равишда оммавий саломатлик тадбирларининг уюшқоқлик билан ташкил этилиши аҳолининг соғлом турмуш тарзига қизиқишини оширмоқда.

Ўтган шанба куни эрта тонг соат 8:00 дан бошлаб М-37 магистрал йўлининг туман марказига кириш қисмидан Амир Темур кўчаси бўйлаб "Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам" шиори остида навбатдаги пиёда юриш марафони ўтказилди. 

Мингга яқин иштирокчиларнинг пиёда юриш ҳаракатидан сўнг тадбир бадантарбия машғулотлари билан давом этди.